Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Эътиқод эркинлиги — инсон қадрининг юксак ифодаси

Эътиқод эркинлиги — инсон қадрининг юксак ифодаси

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ташаббуси ва Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани ҳокимлиги ҳамкорлигида тумандаги давлат ташкилотлари ва корхона раҳбарлари, шунингдек, маънавият соҳаси вакиллари иштирокида қатор семинарлар ташкил этилди.

Тадбирлар “Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ҳамда диний соҳадаги давлат сиёсати концепцияси” мавзусига бағишланди.

Дастлабки учрашув Ғаллаорол туманидаги Маданият марказида туман ҳокимлиги ходимлари иштирокида ўтказилди. Кейинги семинар эса туман ҳокимлигида корхона ва ташкилотлар раҳбарлари билан ташкил этилди.

Тадбирларда Марказ ходими Б.Маҳмудов иштирокчиларга Концепциянинг мазмун-моҳияти, виждон эркинлигининг ҳуқуқий асослари, турли дин ва эътиқод вакиллари ўртасида бағрикенгликни мустаҳкамлашга қаратилган давлат сиёсатининг устувор йўналишлари ҳақида атрофлича маълумот берди.

Таъкидланганидек, Ўзбекистонда ҳар бир фуқаронинг диний эътиқодига ҳурмат, виждон эркинлиги ва эътиқодда ҳурликни таъминлаш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Бу жараёнда жамиятда соғлом маънавий муҳитни шакллантириш, ёшларни тўғри йўналишга бошлаш ва диний радикал ғояларга қарши мафкуравий иммунитетни шакллантириш каби мақсадлар алоҳида аҳамият касб этади.

Иштирокчилар бу каби маърифий учрашувлар фуқароларда ҳуқуқий онг ва маънавий масъулиятни юксалтириш, жамиятда барқарорлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Илм бўлган жойда жаҳолатга ўрин йўқ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Жиззах вилояти Бахмал туман ҳокимлиги ҳамкорлигида туманда “Жаҳолатга қарши …