Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Давлат тилига эҳтиром – миллий ғурур ифодаси

Давлат тилига эҳтиром – миллий ғурур ифодаси

21 октябрь – Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида “Тил – миллат кўзгуси” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Унда Марказ раҳбарияти, илмий ходимлар, Ҳадис илми мактабининг устоз ва талабалари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси ҳузуридаги Диний-маърифий соҳада малака ошириш ва қайта тайёрлаш институтининг Самарқанд минтақавий филиали тингловчилари иштирок этди.

Тадбирда давлат тилининг аҳамияти, унинг миллий ўзлик ва маънавият билан чамбарчас боғлиқлиги, шунингдек, тил маданияти ва давлат сиёсатидаги ўрни юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Иштирокчилар интернет маконида ўзбек тилининг нуфузини ошириш, сунъий интеллект технологиялари соҳасида унинг имкониятларини кенгайтириш, илм-фан соҳасида ундан тўлақонли фойдаланиш, миллий ўзликнинг ажралмас қисми сифатида ҳаётга татбиқ этиш эҳтиёжига алоҳида эътибор қаратди.

Шунингдек, тадбир давомида тилнинг миллат руҳи ва қалбидаги ўрни ҳақида шеърлар ўқилди, тилни эъзозлаш — Ватанга муҳаббат рамзи экани борасида самимий фикрлар билдирилди.

Тадбир сўнгида ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги ўрни ва нуфузини мустаҳкамлаш, ёшларда тил маданиятини шакллантириш, миллий ғурур ва масъулиятни ошириш, шунингдек, ёш авлод қалбида тилга эҳтиром ва миллатга садоқат туйғуларини янада мустаҳкамлашга доир маънавий-руҳий мезонлар муҳокама қилинди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Анжуманнинг иккинчи кунида илм ва анъана уйғунлиги намоён бўлди

Марказда ўтказилаётган “Қўлёзма асарларга эгалик ва уларнинг ёйилиши: Имом Бухорий ва ҳадис қўлёзмалари” мавзусидаги халқаро …