Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Ўзбекистон тажрибаси – минтақага намуна

Ўзбекистон тажрибаси – минтақага намуна

Туркиядаги Ислом тафаккури институтида ташкил қилинган “Мовароуннаҳр тўртинчи ёзги семинарлари” доирасида 9 мамлакатдан келган олим ва тадқиқотчилар иштирокида илмий-маънавий мулоқотлар бўлиб ўтмоқда. Мазкур машваратларда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходими Қодирхон Маҳмудов билан Ўзбекистондан яна етти нафар тадқиқотчи иштирок этяпти.

Ўқув дастурига биноан, “Ўзбекистонда дин ва диний таълим” мавзусида махсус семинар ўтказилди. Унда мамлакатимизда сўнгги йилларда диний соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, виждон эркинлиги ва диний бағрикенглик тамойиллари, давлат билан диний конфессиялар ўртасидаги ҳамкорликнинг мустаҳкамланишига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, ислом таълими муассасаларининг кўпайиши, уларнинг замонавий инфратузилмага эга экани ва ёшлар учун яратилаётган имкониятлар ҳақида маълумот берилди. Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий номидаги халқаро илмий-тадқиқот марказлари ва Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти, улар томонидан олиб борилаётган таржима, нашр ва маънавий-маърифий ишлар алоҳида таъкидланди.

Семинар якунида Ислом тафаккури институти директори, профессор Меҳмет Гўрмез Ўзбекистондаги диний эркинликлар, тарихий мероснинг тикланиши ва мамлакатимизнинг буюк алломалар ватани сифатида халқаро миқёсда эътироф топаётганини мамнуният билан қайд этди.

Профессор Бунямин Эрол Ўзбекистоннинг диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларини юқори баҳолаб, бу тажриба минтақада ўзига хос намуна бўлаётганини таъкидлади.

Бундай халқаро мулоқотлар Ўзбекистоннинг дин, илм ва маънавият соҳаларидаги нуфузини янада оширишга хизмат қилмоқда.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Илму урфонни туташтирган маънавий ришталар

Хабар берганимиздек, Туркиядаги Ислом тафаккури институтида “Мовароуннаҳр тўртинчи ёзги семинарлари” изчил давом этмоқда. Дастур доирасида …