Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Онг қудрати ва маърифат масъулияти

Онг қудрати ва маърифат масъулияти

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ташаббуси билан Жиззах вилояти Зарбдор тумани ҳокимлигида “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида тарғибот тадбири ташкил этилди.

Тадбирда маҳалла фаоллари, тумандаги ташкилот ва муассаса раҳбарлари, “маҳалла еттилиги” аъзолари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Марказ илмий ходими Б.Маҳмудов йиғилганларга радикал ғояларнинг ижтимоий оқибатлари, жамиятда маънавий барқарорликни таъминлашда маърифатнинг ўрни, айниқса ёшлар онгида соғлом дунёқарашни шакллантириш зарурати ҳақида атрофлича маълумот берди.

Шу билан бирга, “Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ҳамда диний соҳадаги давлат сиёсати концепцияси”нинг мазмун-моҳияти ҳақида ҳам тушунчалар берилди. Унга кўра, диний соҳадаги давлат сиёсати виждон эркинлигини кафолатлаш, диний бағрикенгликни таъминлаш ва турли эътиқод эгалари ўртасида тинчлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга қаратилган қатор ҳуқуқий ва маърифий механизмлар асосида ташкил этилгани таъкидланди.

Тадбир сўнгида иштирокчилар бу каби маърифий учрашувлар орқали жамиятда мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш, тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, ёш авлодни маънавий таҳдидлардан асраш имконияти юксалишини таъкидлади.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Илм бўлган жойда жаҳолатга ўрин йўқ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Жиззах вилояти Бахмал туман ҳокимлиги ҳамкорлигида туманда “Жаҳолатга қарши …