№ inv. MR 428/VII
Муаллифи. Ҳусайн ибн Муҳаммад ибн Олим ибн Абу Ҳасан Ҳусайний.
Ҳадис. Асар ҳадис илмини билиш (мусталаҳул илми)га бағишланган бўлиб, унда матн, санад, хабар каби сўзларнинг маънолари, ҳадиснинг саҳиҳ, ҳасан, заиф навлари ва уларнинг қисимлари баён қилинган. Бу илмдан ҳадисларни ривоят қилгувчи кишилар албатта хабардор бўлиши лозим.
Нусха тўлиқ.
Басмала (в. 204б).
Асар боши (в. 204б) :
الحمدلله رب العالمین والصلوة والسلام علی محمد واله اجمعین وبعد فهذا مختصر جامع لمعرفه علم حدیث مرتب علی مقدمة المقدمة فى بيان اصوله و اصطلاحاته المتن هو الفاظ الحديث…
Асар сўнги (в. 211а) :
… ومات ببغداد فی ذی الحجة سنة ثلث وستین واربعمائة والله اعلم
Настаълиқ. 8 варақ. (в. 204б-211а) ; 203б варақда ҳадис бор ; 204а варақ бўш ; 19 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; қола фасиллари қизил сиёҳда ; ҳошиясида ва матн орасида баъзи сўзларга изоҳлар бор ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 165´105 mm. ; варақ ўлчами : 248´190 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.
Муқова : малла рангли чарим, шарқ муқоваси. Таякиси чармдан.
Қўлёзманинг ҳолати : нусха яхши сақланган, муқоваси ва таякиси чармдан ишланган бўлиб, четлари бир оз емирилган. Орқа муқоваси жойидан ажралгани боис қайта таъмирланган.