Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / چهل بيت در بيان مخارج (Чиҳл байт дар баёни махориж)

چهل بيت در بيان مخارج (Чиҳл байт дар баёни махориж)

№ inv. MR 484/VI

Муаллиф. Охунд Мулло Зоҳид (ваф. 1101/1689-1690 й.).

Тажвид қоидалари – идғом, изҳор, вақф қоидалари, истеъло ҳарфлари ва Қуръондан оятлар келтирилган. Асар назмий бўлиб, ҳарфларнинг махражи шеърий услубда тушунтирилган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 148б).

Асар боши (в. 148б) :

بعد حمد مربى دو جهان          سامع حرف آشكار ونهان

وزى نعت بى حد صلوات       بزوان رسول بايازان  …

Асар сўнгги (в. 149а) :

… زاهد تشنة لب نمى جويد      نمى ازيم رحمت غفران

ربنا اغفر لنا خطايا نا            انك المستعان والمنان

Библиография : Стори/Брегель I, 248-249 ; СВР  IV, № 2961 ; СВР V, № 3815 ; СВР  VI, № 4399 ; Нукус,  № 7.

Настаълиқ. 3 варақ. (в. 148б-149а) ; 17 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; ҳошиясида шарҳ ва тўлдирмалар бор ; матн ўлчами: 210´120 mm. варақ ўлчами : 265´150 mm.  варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова: малла рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати: яхши сақланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

اول علم (Аввали илм)

№ inv. MR 484/ II Муаллиф – номаълум. Ақоид. Асар савол-жавоб тариқасида ёзилган. Унда Аллоҳ …