Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / تحفة الملوك (Туҳфат ал-млук)

تحفة الملوك (Туҳфат ал-млук)

№ inv. MR 495/XVII

Муаллифи. Муаллифи номаълум.

Ахлоқ. Асар 40 бобдан ташкил топган бўлиб, ҳар бирида 4 тадан насиҳатларни ўз ичига олган. Биринчи бобда ҳалқни бошқариш, дин ва шариатни муҳофаза қилиш, солиҳлар билан маслаҳат қилиш, вазир билан маслаҳат қилишдан бошланиб, қирқинчи бобдаги Аллоҳ ва расулига итоат қилиш, ота-онани хизматини қилиш, шайх ва уламоларнинг ҳурматини жойига қўйиш ва фуқароларга шафқатли ва тавозъда бўлиш насиҳатлари билан тугаган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 226а).

Асар боши (в. 226а) :

الحمد لله رب العالمين الصلوة والسلام على خير خلقه محمد وآاه واصحابه اجمعين اين رساله است مشتمل برآنكه حكما از كتبها اعتبار در سلك …

Асар сўнги (в. 228б) :

… حذمت مادر و پدر حرمت داشتن علمأ ومشایخ شفقت و توضع بر خلق والله اعلم.

Настаълиқ. 3 варақ. (в. 226а-228б) ; 225б, 229а бўш варақлар ; 225а варақда ҳадис ва ривоят бор ; 229-233 варақларда турли дуо, ҳадис ва нақшбандия ва қодирия тариқатининг хатми бор ; 13 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боблар қизил сиёҳ ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 210´100 mm. ; варақ ўлчами : 262´150 mm. ; варақлар шарқона рақамланган.

Муқова : яшил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : нусха яхши сақланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

در بيان صفات حروف (Дар баёни сифати ҳуруф)

№ inv. MR 464/VII Муаллифи. Муаллифи номаълум. Тажвид. Асарда тажвид қоидалари ҳарфларнинг сифатлари, қаттиқ, ўртача, юмшоқ …