Home / ЯНГИЛИКЛАР (page 77)

ЯНГИЛИКЛАР

«МАНБАЛАР ХАЗИНАСИДАН – ИЗЛАНИШЛАР НАТИЖАСИГА» ЛОЙИҲАСИ АСОСИДА

Қўлёзмалар ўтмишни ўрганишда муҳим манба бўлиб хизмат қилади ва жаҳон маданиятида алоҳида ўрин тутади. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси нодир нашрлар фондида сақланувчи XIII-XIX асрларда Мовароуннаҳр, Хуросон, Туркистон заминида битилган қўлёзмалар бетакрор маълумотлар манбаи сифатида илмий изланувчилар учун муҳим аҳамият касб этади. Қуйида шундай қўлёзмалар асосида илмий изланишлар олиб …

Batafsil

ТУРКИЯДАГИ ИСЛОМ ТАДҚИҚОТЛАРИ МАРКАЗИ САФАРНИНГ СЎНГГИ МАНЗИЛИ 

Имом Бухорий ва Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказлари илмий ходимларидан иборат делегация аъзолари Туркия сафарининг ниҳоясида Ислом тадқиқотлари маркази (ИСАМ ташкилоти)га ташриф буюрди. Ушбу нуфузли ташкилотда делегация аъзолари мудир ўринбосари Тунжай Башуглу билан мулоқот ўтказди.  Мулоқот давомида Мотуридийлик таълимотига оид энциклопедиянинг сўзликлари бўйича маълумотлар алмашиш, “Ислом цивилизациясига ҳисса қўшган 100 …

Batafsil

ИСТАНБУЛ УНИВЕРСИТЕТИГА ТАШРИФ

Имом Бухорий ва Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказлари илмий ходимларидан иборат делегация Туркия сафари давомида Истанбул университетига ташриф буюриб, университетнинг Илоҳиёт факультети декани профессор Рамазон Муслу, факультет декани ўринбосари Аҳмед Темель ва профессор Муртаза Бадр билан учрашди. Учрашувда ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари, хусусан, келгуси йилдан эътиборан Марказлар тадқиқотчиларини университет …

Batafsil

ДЕЛЕГАЦИЯ АЪЗОЛАРИ МАРМАРА УНИВЕРСИТЕТИДА

Имом Бухорий ва Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказлари илмий ходимларидан иборат делегация аъзолари Туркияга сафар давомида мамлакатнинг яна бир нуфузли таълим муассасаси Мармара университетига ташриф буюрди. Ташриф доирасида Имом Бухорий ва Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказлари томонидан нашр этилган китоблар тақдимоти ўтказилди.  Шунингдек, университетнинг профессор-ўқитувчилари ва тадқиқотчилари билан учрашув бўлиб …

Batafsil

“ТАЪВИЛОТ АЛ-ҚУРЪОН” АСАРИНИНГ ЎЗБЕК ТИЛИДАГИ ТАҚДИМОТИ ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНДА

 Республикамизнинг бошқа вилоятларида бўлгани каби буюк аллома Имом Мотуридий “Таъвилот ал-Қуръон” асарининг Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан ўзбек тилига таржима қилинган 30-жузи тақдимоти тадбири Қорақалпоғистон Республикасида ҳам бўлиб ўтди. Тадбир Имом Эшон Муҳаммад масжиди негизида жойлашган республика қозиёти фаоллар залида ташкил этилди.  Республикадаги энг йирик ҳисобланган ва бугунги кунда …

Batafsil

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН — ИНСОН ҚАДРИ УСТУВОР БЎЛГАН МАМЛАКАТ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога беҳисоб шукрки, тараққиётимизнинг янги даврида янгиланишлар нафаси кириб бормаган бирорта соҳа ва тармоқ, шаҳар ва туман, қишлоқ ва овул қолмади. Бугунги кунда давлатимиз инсон учун, халқ учун баралла очилди. Янги Ўзбекистонда ислоҳотларнинг барчаси халқимиз қадр-қимматини янада юксалтиришга, одамларни рози қилиш, ҳар бир инсоннинг фаровон ҳаёт …

Batafsil

Хоразм вилояти жамоатчилигига “Таъвилот ал-Қуръон” асарининг ўзбек тилидаги нашри тақдим қилинди

Республикамиз вилоятларида буюк аллома Имом Мотуридий “Таъвилот ал-Қуръон” асарининг Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан ўзбек тилига таржима қилинган 30-жузи тақдимоти тадбирлари давом этмоқда. Навбатдаги тақдимот Хоразм вилоятида бўлиб ўтди. Тадбирда Хоразм вилояти ҳокимлиги вакиллари “Имом Фахриддин ар-Розий” ўрта-махсус ислом билим юрти ўқитувчи ва талабалари, ЎМИ нинг Хоразм вилоятидаги вакили …

Batafsil

“Ал-Азҳар овози” ўзбек олимининг мақоласини эълон қилди

Имом Мотуридий қаламига мансуб “Таъвилот ал-Қуръон” асарининг Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан ўзбек тилига таржима қилиниши Мисрдаги йирик вақтли матбуот нашрларидан бири эътиборини тортди. Миср Араб Республикасидаги Ал-Азҳар университетининг “Ал-Азҳар овози” газетаси 2021 йил 3 ноябрда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори ўринбосари О.Муҳаммадиевнинг “Таъвилот ал-Қуръон” асари бўйича яна …

Batafsil

Сафар илмий ҳамкорликнинг янги саҳифаларини очмоқда

Туркия сафарида бўлиб турган Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази раҳбари Ш.Зиёдов мамлакатдаги Муфту Ариф Акшит вақфи кутубхонасини бориб кўрди. Кутубхонада жаҳон алломалари қаламига мансуб асарларнинг қадимий қўлёзма нусхалари сақланади. Кутубхонанинг нодир хазинасидан шунингдек, Имом Бухорий асарларининг XIII асрга оид кўчирилган нусхаси ҳам ўрин олган. Ташриф давомида икки томонлама ҳамкорлик алоқалари …

Batafsil

Турк армияси генерали Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида

Айни кунларда мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган Туркия Республикаси Жандармерияси Бош қўмондони, армия генерали Ариф Четин бошчилигидаги делегация Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига ташриф буюрди. Юқори мартабали меҳмонни Марказ директорининг ўринбосари О.Муҳаммадиев кутиб олди. Ташриф режасига мувофиқ делегация аъзолари Марказ музейи фаолияти билан таништирилди. Музейдан ўрин олган нодир буюм ва қимматбаҳо …

Batafsil