Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Ҳашар уюшқоқлик билан ўтмоқда

Ҳашар уюшқоқлик билан ўтмоқда

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойишига асосан Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан “Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида ҳам умумхалқ хайрия ҳашари тадбирлари уюшқоқлик билан ўтказилмоқда.

Ҳашар давомида ходимлар Марказ биноси атрофидаги майдонларни ободонлаштириш, ёввойи ўт-ўланлардан тозалаш, манзарали дарахтларга шакл бериш ва оқлаш, ариқ ва зовурларни тозалаб, гулларга сув қуйиш ишларини бажармоқда.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Халқаро стипендия совриндори амалиёт бошлади

Имом Бухорий номидаги халқаро стипендиянинг жорий йилдаги илк совриндори, Бишкекдаги Қирғизистон-Туркия Манас университети илмий ходими …