Home / ЯНГИЛИКЛАР

ЯНГИЛИКЛАР

Ёшлар маърифати ва диний соҳа ислоҳотлари

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ҳадис илми мактаби ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепциясига бағишланган тарғибот тадбири ўтказилди. Марказ илмий ходими Жонибек Жумаев кўп миллатли ва кўп конфессияли Ўзбекистон жамиятидаги миллатлараро ва динлараро бағрикенглик, ҳамжиҳатлик ва ўзаро ҳурмат тамойиллари ҳақида сўз юритиб, …

Батафсил

“Ипак йўли”да маърифий мулоқот

Самарқанд шаҳридаги “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университетида Туркиянинг Памуккале университети ҳамда “Science and Innovation” халқаро илмий журнали ҳамкорлигида “Ипак йўли ва Турк дунёси: Маданиятлар алмашувида тил, адабиёт, таржима ва гастрономик туризм интеграцияси” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Унда маҳаллий ва хорижлик олимлар, профессор-ўқитувчилар ҳамда илмий тадқиқотчилар …

Батафсил

“КАТТА КИТОБ” – НАЗАРИЙ МАНБА ёхуд маънавий изланиш рамзи

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари институти билан ҳамкорликда “Зарафшон воҳаси маданий бойликлари” туркумида навбатдаги онлайн семинар бўлиб ўтди. Унда Марказ ходимлари, юртимиз ва хориждаги илмий муассасалар тадқиқотчилари, шунингдек, Германия, Туркия ва АҚШдан олимлар иштирок этди. Семинарда Гумбольдт номидаги Берлин университети профессори др. Ясемин Гўкпинар …

Батафсил

Бағрикенглик ранг-барангликдаги бирдамликдир

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Самарқанд давлат чет тиллар институти ҳамкорлигида “Диний бағрикенглик ва ижтимоий тотувлик” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Халқаро алоқаларни янада мустаҳкамлаётган Ўзбекистонда келажак бунёдкорлари бўлмиш ёшлар чет тилларни ҳам пухта ўрганмоқда. Бу қувонарли ҳолат, албатта. Тил билган элни ҳам билади. Яъни, бошқа миллат ё элатнинг тили …

Батафсил

Туркистонда Ўзбекистоннинг бағрикенглик сиёсати намойиши

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Қозоғистон Республикасининг Туркистон шаҳрида жойлашган “Азрет Султан” (“Ҳазрати Султон”) миллий тарихий-маданий музей-қўриқхонасида “Ўзбекистон – бағрикенг диёр: Маданий мерос ва динлараро мулоқот” мавзусида тақдимот тадбири бўлиб ўтди. Унда қозоғистонлик нуфузли олимлар, диншунослар, маданий мерос бўйича мутахассислар, тарихчилар, жамоатчилик вакиллари ва музей-қўриқхона масъуллари иштирок этди. Марказ …

Батафсил

Навоийни ардоқлаганлар доимо эъзозда

Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетида филология фанлари доктори, профессор Муслиҳиддин Муҳиддинов таваллудининг 80 йиллигига бағишлаб, “Алишер Навоий ва адабий таъсир масалалари: Бадиий ижод, компаративистика ва ренессанс” мавзуида халқаро илмий-назарий анжуман ўтказилди. Мамлакатимиз ва хориждаги навоийшунос олимлар, олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва тадқиқотчилар қатнашган бу тадбирга Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот …

Батафсил

Бағрикенглик ва илм: Халқаро марказлар ўртасидаги мулоқот самараси

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Қозоғистондаги Нур Муборак Миср Ислом маданияти университети ҳузуридаги халқаро илмий-тадқиқот маркази ҳамкорлигида “Ўзбекистон – бағрикенг диёр: Маданий мерос ва динлараро мулоқот” мавзусида илмий анжуман бўлиб ўтди. Унда Нур-Муборак университети ҳузуридаги марказ раҳбари, профессор Шамсиддин Карим бошчилигидаги делегация, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий жамоаси ва …

Батафсил

ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИК ВА ИЖТИМОИЙ ТОТУВЛИК – ҲАР ҚАНДАЙ ЖАМИЯТДА ДОИМО МУҲИМ ВА ДОЛЗАРБ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Туркиянинг 19 май университети ҳамкорлигида “Диний бағрикенглик ва ижтимоий тотувлик” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Унда таниқли турк олимаси, 19 май университети ректори, профессор Фатма Айдин ва университет вакиллари, Марказ илмий жамоаси иштирок этди. Тадбирда Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати …

Батафсил

Яссавийлик ва замонавий жамият: Халқаро симпозиум тафсилотлари

Хабар қилинганидек, Қозоғистон Республикасининг Туркистон шаҳрида “Аҳмад Яссавий илмий мероси замон ва маданиятлар мулоқотида: Инсонпарварлик анъаналари ва замонавий ёндашувлар” мавзусида халқаро симпозиум бўлиб ўтди. Ҳазрати Султон меросини ўрганиш ва кенг тарғиб қилиш, унинг ҳикмат ва тамойилларини таълим тизимига жорий этиш, маҳаллий ва хориж олимларининг бу борадаги тадқиқотларини ўзаро мувофиқлаштириш мақсадида …

Батафсил

Ислом мероси ва маърифат: Жазоирда Ўзбекистон тақдимоти

Ўзбекистон делегациясининг Жазоирга сафари доирасида “Диний маърифат ва маданий мерос: Ўзбекистоннинг Ислом цивилизацияси ривожига қўшган ҳиссаси” мавзусида тақдимот ўтказилди. Унда Жазоирдаги етакчи илмий марказлар, қўлёзма ва тарихий манбаларни сақлаш муассасалари вакиллари, тадқиқотчи ва маҳаллий уламолар иштирок этди. Йиғилганларга Ўзбекистонда сўнгги йилларда фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш, диний бағрикенгликни мустаҳкамлаш ва ислом …

Батафсил