Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Фин делегацияси ташрифи

Фин делегацияси ташрифи

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Финляндия мусулмонлари жамияти имоми Рамил Беляев бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар муассаса фаолиятининг асосий йўналишлари ва амалга оширилаётган маърифий лойиҳалар билан яқиндан танишди.

Ташриф музей экспозицияларини кўздан кечиришдан бошланди.

Делегация аъзоларига Марказнинг ташкил этилиши, Имом Бухорий ва бошқа улуғ аллома аждодларимизнинг буюк меросини халқаро миқёсда тадқиқ ва тарғиб этиш ишлари ҳақида батафсил маълумот берилди.

Тадқиқотчилар учун яратилган шароитлар, халқаро стипендия дастурлари ҳам назардан четда қолмади. Меҳмонлар бу йўналишдаги ишларни юқори баҳолаб, ёш тадқиқотчиларни қўллаб-қувватлаш соҳасида ҳамкорлик истиқболлари ҳақида фикр алмашди.

Финляндия делегацияси Ўзбекистонда амалга  диний-маърифий соҳада оширилаётган ислоҳотлар, миллатлараро тотувлик ва бағрикенгликни мустаҳкамлаш борасидаги давлат сиёсатига юксак баҳо берди. Меҳмонлар бу тажриба турли мамлакатлар ўртасида дўстликни мустаҳкамлаш ва ўзаро англашувни чуқурлаштиришга хизмат қилаётганини таъкидлаб, икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш ниятини изҳор этди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Маърифат ва соғлом дунёқараш йўлида

Урганч давлат тиббиёт институтида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ташаббуси билан “Миллий қадриятлар ва уларнинг …