Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази жамоаси айни пайтда Самарқанд шаҳридаги Имом Мотуридий мажмуаси ҳудудида олиб борилаётган илмий изланишларда фаол қатнашмоқда. Чокардиза қабристони ҳудудида ўтказилаётган тадқиқотлар давомида кўплаб қабрлар аниқланиб, янги топилмалар турли даврлардаги урф-одатлар, меъморлик анъаналари ва маънавий муҳитга оид янги маълумотларни бермоқда. Замонавий илмий усуллар орқали қабрларнинг кўҳналиги аниқланмоқда, …
БатафсилОнгли жамиятда ёт ғояларга ўрин йўқ
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ташаббуси билан Самарқанд давлат тиббиёт университетида “Жаҳолатга қарши – маърифат” ғояси асосида “Радикализм – жамият барқарорлигига таҳдид” мавзусида маърифий учрашув ташкил этилди. Университет раҳбарияти, профессор-ўқитувчилари ва талабалари иштирок этган тадбирда Марказ илмий ходимлари томонидан бугунги глобаллашув жараёнида инсоният тинчлиги ва барқарорлигига таҳдид солаётган терроризм ва …
БатафсилИслом цивилизациясини янгидан кашф этиш сари: Марказий Осиё илмий мероси ҳақида замонавий мулоҳазалар
16 сентябрь куни Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясида “Марказий Осиёда ислом цивилизацияси: ўтмиш ва ҳозирги замон” мавзусида VI халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси, Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси ва Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ этиш маркази (IRCICA) ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда исломшунос ва тарихчи олимлар, …
БатафсилМеросни асраб, келажак авлодларга етказиш – ҳамкорликнинг асосий мақсади
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган Мусулмон олами лигаси Бош котибининг ўринбосари, Исломий фиқҳ академияси Бош котиби доктор Абдураҳмон ибн Абдуллоҳ Зайд ташриф буюрди. Меҳмон билан учрашувда Марказ директори Шовосил Зиёдов Ўзбекистонда исломий меросни ўрганиш, буюк алломалар асарларини тадқиқ ва тарғиб этиш борасида, шунингдек, жаҳон илмий жамоатчилиги …
БатафсилЯссавия тариқати – ўтмиш ва келажакни боғловчи нур
11 сентябрь куни Қозоғистон Республикаси Туркистон вилояти “Азрет Султан” (“Ҳазрати Султон”) миллий тарихий-маданий музей-қўриқхонаси ҳузуридаги Яссавийшунослик маркази ташаббуси билан “Самарқандда Яссавия тариқати намояндалари” мавзусида онлайн суҳбат ташкил этилди. Унда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори, тарих фанлари доктори, профессор Шовосил Зиёдов маъруза билан иштирок этди. Олим тадбир мазмунини қуйидаги сўзлар …
БатафсилТатар ислом анъанасида мотуридия мактаби: Мерос ва замонавий аҳамият
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида теология магистри, Россия ислом университети тадқиқотчиси, шариатшунос эксперт ва имом сифатида фаолият юритаётган Айназ Зариповнинг татар уламолари орасида мотуридия ақидасининг тарқалиши мавзусидаги маърузаси тингланди. Таъкидланганидек, татар исломий анъаналари асрлар давомида ҳанафий фиқҳи, мотуридия ақидаси ва шаръий тасаввуф асосига қурилган бўлиб, ўзига хос бу моделни уламолар …
БатафсилИлмий анъаналар ва янги истиқболлар
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Оксфорд университети профессори, тарихчи ва исломшунос олим, Оксфорд Ислом тадқиқотлари маркази директори доктор Фархан Низомий раҳбарлигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар Марказ музейи ва Имом Бухорий илмий меросига бағишланган экспозиция билан танишди. Уларга Марказ фаолиятининг асосий йўналишлари, амалга оширилаётган илмий ва маърифий фаолият, нашр ишлари ва …
БатафсилЮрт ободлиги йўлидаги бирдамлик тадбири
Обод ва озода юрт – тараққиёт тимсоли, унинг таровати ва гўзаллиги халқимизнинг эзгу анъаналари, жумладан, ҳашар орқали намоён бўлади. Тозалик, саранжомлик ва экологик муҳитни яхшилаш мақсадида мамлакатимизда умумхалқ хайрия ҳашарлари кенг қамровда ташкил этилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22–23 август кунлари Мустақиллик байрами арафасида хайрия ҳашарлари ўтказиш тўғрисидаги Қарори ижросини …
Батафсил“Спорт – соғлигимиз кафолати”
Жорий ҳафта шу шиор остида Самарқанд вилоятида диний соҳа вакиллари ўртасида Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 34 йиллигига бағишлаб спорт мусобақалари бўлиб ўтди. Тадбир Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилди. Мусобақалар футбол, стол тенниси ва шахмат каби спорт турлари бўйича ўтказилиб, барча иштирокчилар ўртасида соғлом рақобат, дўстона муҳит ва юқори кайфият ҳукм …
БатафсилИслом илмлари ва маънавий қадриятлар – халқаро тадқиқотчилар назарида
Айни кунларда Марказда амалиёт ўтаётган Имом Бухорий номидаги халқаро стипендия дастури совриндорлари – Малайзия халқаро ислом университети профессори Шукрон ибн Абдураҳмон, Индонезиядаги Раден Интан ислом университети ўқитувчиси Даманҳури Армади илмий изланишлари тақдимотини ўтказди. Дастлаб малайзиялик меҳмон Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатлари асосида меҳнат ахлоқи ва маънан етук иш кучини …
Батафсил