Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Самарқанд давлат университети Ургут филиалида “Жаҳолатга қарши – маърифат” шиори остида “Радикализм – жамият барқарорлигига таҳдид” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Унда Марказ илмий ходимлари бугунги глобаллашув даврида ёшлар онгига ёт ва бузғунчи ғояларни сингдиришнинг олдини олиш, уларни соғлом дунёқараш, миллий ва диний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш масалалари жуда долзарб эканини таъкидлади.


Тадбирда радикализм ва экстремизмнинг илмий, тарихий ҳамда ижтимоий-руҳий илдизлари ҳақида, уларнинг жамият барқарорлиги ва тинч ҳаётга соладиган таҳдидлари хусусида атрофлича маълумот берилди. Ёшларнинг дунёқарашини тўғри шакллантиришда илм, маърифат ва тарбиянинг ўрни нечоғли юксак аҳамиятга эга экани қайд этилди.

Иштирокчилар мавзу юзасидан фикр алмашиб, диний бағрикенглик, тотувлик ва осойишталикни мустаҳкамлашда ҳар бир фуқаро, айниқса ёшларнинг фаол позицияси муҳим эканини таъкидладилар.

Очиқ ва самимий мулоқот қизиқарли савол-жавоблар билан давом этди.
Imom Buxoriy xalqaro ilmiy-tadqiqot markazi bukhari.uz






