Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР (page 60)

ФОТО ЛАВҲАЛАР

Самарқандда Имом Мотуридий ҳаёти ва илмий меросига бағишланган тарғибот тадбирлари бошланди

Шонли тарихимиздан маълумки, Мовароуннаҳрдан нафақат ислом цивилизацияси, балки жаҳон илм-фани тараққиётига беқиёс ҳисса қўшган кўплаб буюк шахслар етишиб чиққан ва самарали ижод қилган. Ана шундай алломалардан бири буюк мутафаккир, калом илмининг асосчиси Имом Абу Мансур Мотуридийдир. Аввал хабар берилганидек, Аллома таваллудининг 1150 йиллиги муносабати билан жорий йил 3-5 март кунлари …

Batafsil

Марказ тадқиқотчилари Туркиянинг “TÜRKİYE BURSLARI-2020” давлат дастури асосида ўқишга таклиф этилди

Айни кунларда мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган Туркия Республикасининг Хориждаги турклар ва қардош жамоалар бошқармаси бошлиғи Аҳмад Атабош раҳбарлигидаги делегация аъзолари 6 февраль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига ташриф буюрди. Меҳмонларни Марказ директори Ш.Зиёдов кутиб олди ва муассаса фаолияти билан яқиндан таништирди. Ташриф доирасида Марказ ва Ҳадис илми мактаби илмий …

Batafsil

Марказга Буюк Британиянинг “Ал-Фурқон” фонди ва Туркиянинг Мармара университетидан ҳадя қилинган китоблар тақдимоти ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан 2017 йилда ташкил этилган Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан ўтган қисқа давр мобайнида буюк алломаларимиз меросини ўрганиш, кенг тарғиб этиш, нуфузли халқаро марказлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, бугунги кунгача дунёнинг 24 та етакчи ислом тадқиқот марказлари, университетлар билан …

Batafsil

Дэниел Розенблюм: “Марказдан жуда катта таассуротлар олдим”

Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Дэниел Розенблюм Самарқанд вилоятига ташрифи доирасида 28 январь куни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида ҳам бўлди. Мартабали меҳмонни Марказ директори Шовосил Зиёдов кутиб олди ва муассаса фаолияти билан яқиндан таништирди. АҚШ элчиси Марказ музей фондидан ўрин олган Муҳаддислар …

Batafsil

Малайзия Парламенти Спикери Муҳаммад Ариф бин Муҳаммад Юсуф оила аъзолари билан Самарқандга келди

Малайзия Парламенти Спикери Муҳаммад Ариф бин Муҳаммад Юсуф 29 декабрь куни оила аъзолари билан Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига ташриф буюрди. Меҳмонлар дастлаб, Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасини зиёрат қилди. Шу ерда муҳаддислар султони ҳақига Қуръон тиловат қилинди. Шундан сўнг меҳмонлар халқаро илмий-тадқиқот марказида бўлиб, бу ерда амалга оширилган улкан бунёдкорлик …

Batafsil

Марказ илмий жамоаси томонидан нашр этилган янги китоблар тақдимоти ўтказилди

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонасида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан “Жаҳолатга қарши-маърифат” рукни остида нашр этилган “Самарқандлик алломалар”, “Алоуддин ал-Усмандий ас-Самарқандий”, “Имом Бухорий – муҳаддислар султони”, “Имом Бухорий мажмуаси” китоб альбоми ва “Иброҳим Саффор Бухорий” китоблари тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбирда исломшунос ва шарқшунос олимлар, соҳа …

Batafsil

Моҳд Рашид бин Ҳаснон: Ўзбекистонда Малайзия университетлари факультетларини очишни режалаштирганмиз

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлигига сайловларда халқаро кузатувчи сифатида иштирок этиш мақсадида мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Малайзия Парламенти Спикери ўринбосари Моҳд Рашид бин Ҳаснон ва Малайзия Парламенти Сенати аъзоси Моҳд Сухаими Бин Абдулла бошчилигидаги делегация аъзолари 21 декабрь куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида …

Batafsil

Ҳадис илми мактабида хорижлик малакали ўқитувчилар машғулот олиб боради

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига асосан ислом дини ва ҳадис илми ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк аждодларимизнинг бой меросини чуқур ўрганиш, улар томонидан асос солган ҳадис мактаблари фаолиятини қайта тиклаш ва ривожлантириш, ҳадис ва унга доир илмларни чуқур ўзлаштирган етук …

Batafsil

Ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини мустаҳкамлаш барча мақомдаги фуқароларнинг бурчидир

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси А.Аҳмедов ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий У.Алимов 12 декабрь куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида бўлиб, раҳбарият ва тадқиқотчилар билан суҳбатлашди. Дин ишлари бўйича қўмита раиси Ўзбекистонда сўнгги йилларда давлатимиз раҳбари бошчилигида барча йўналишлар қатори диний-маърифий соҳада ҳам улкан ислоҳотлар амалга …

Batafsil