Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / БУГУН МАМЛАКАТИМИЗДАГИ ЭНГ ЙИРИК КИТОБ АНЖУМАНИ ИШ БОШЛАДИ

БУГУН МАМЛАКАТИМИЗДАГИ ЭНГ ЙИРИК КИТОБ АНЖУМАНИ ИШ БОШЛАДИ

Хабар қилганимиздек, пойтахтимиздаги “Ҳазрати Имом” мажмуаси майдонида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ташаббуси билан Ислом ҳамкорлик ташкилоти (OIC)нинг Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ қилиш маркази (IRCICA – ИРСИКА), Халқаро туркий маданият ташкилоти (Турксой) ҳамда Туркиянинг “ТуркТАВ” жамғармаси билан ҳамкорликда “Китоб – камолот калити” II Халқаро илмий-маърифий китоблар кўргазма-ярмаркаси ўтказилмоқда.

Бугун тадбирнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ва кўргазманинг бошқа қатнашчилари билан бирга хорижий давлатларнинг Ўзбекистондаги дипломатик корпус вакиллари ҳам иштирок этди.

   

Кўргазмада 40 дан ортиқ павильонда халқаро илмий-тадқиқот марказлари, Қозоғистон ҳамда Туркия ноширлик уйлари, юртимизда фаолият олиб бораётган қатор нашриётлар, босмахоналар ва китоб дўконлари диний-маърифий, илмий-оммабоп ва бадиий адабиётлар билан қатнашяпти.

Тадбирда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ҳам жамоа томонидан нашр этилган 18 турдаги жами 70 га яқин адабиётни намойиш қилмоқда.

Кўргазманинг биринчи иш кунида Марказ вакиллари тақдимот қилди. Унда фаолият натижасида эришилган ютуқлар, олиб борилаётган илмий тадқиқотлар ҳамда кўргазмада тақдим этилган адабиётлар хусусида маълумотлар берилди.

 

Китоб байрами тадбирлари эртага ҳам давом этади.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Семинар мунозаралар майдонига айланди

Бугун, 2 май куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Маданий мерос агентлиги ҳузуридаги Самарқанд давлат …