Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / “Биз ёт ғояларга қаршимиз”

“Биз ёт ғояларга қаршимиз”

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент Ахборот технологиялари университети Самарқанд филиали ҳамкорлигида “Жаҳолатга қарши – маърифат” ғояси асосида Биз ёт ғоялар ва ахборот хуружларига қаршимиз мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Марказ илмий ходимлари, филиал раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар, тьюторлар ва талабалар иштирок этди.

Марказ илмий ходими Баёзхон Махмудов бугунги глобаллашув шароитида ёшлар онгу тафаккурига салбий таъсир этувчи турли мафкуравий найранглар, ахборот хуружларидан сақланиш, интернет ва ижтимоий тармоқлардан оқилона фойдаланиш мақсадида мамлакатимиз раҳбарияти томонидан олиб борилаётган ишларни алоҳида таъкидлади.

Маърифий учрашувда Марказ илмий ходими Сирожиддин Абдувоитов маънавий таҳдидлар кун сайин кучайиб бораётгани, ёшларнинг ҳаммаси ҳам интернет ва ижтимоий тармоқ саҳифаларидан тўғри фойдалана олмаётгани, афсуски, баъзан ёт мафкуралар таъсирига тушиб қолаётгани, бундай салбий иллатларни эътибордан четда қолдирмаслик лозимлиги ҳақида ўз фикр мулоҳазаларини билдирди. Шунингдек, Марказ фаолиятидаги ютуқлар, айни пайтда олиб борилаётган тадқиқот йўналишлари, нашр этилаётган адабиётлар, режалаштирилган илмий лойиҳалар хусусида маълумотлар бериб ўтди.

Бундан ташқари, иштирокчиларга бугунги глобаллашув жараёнида ёшларда ахборот хуружларига қарши мафкуравий иммунитетни кучайтиришга бўлган доимий эҳтиёж нуқтаи-назаридан келиб чиқиб, илм ва маърифатнинг юксак аҳамияти борасида ҳаётий мисоллар асосида тушунчалар берилди.

Маърузачилар иштирокчиларнинг саволларига жавоб қайтарди.

Тадбир якунида Марказ томонидан чоп этилган “Саҳиҳи Бухорий шарҳи” китоби, Имом Мотуридийнинг “Таъвилот ал-Қуръон” асарининг 30-жузи, Абд ибн Ҳумайд Кешийнинг “Муснади Кеший” асарлари ҳамда “Буюк алломаларимиз” ҳақидаги халқчил рисола ва “10 та ҳақиқат” плакатлари тақдимоти бўлиб ўтди.

Имом Бухорий халқаро-илмий тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Машғулотлар амалиёт билан боғланди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан ўтган давр мобайнида қатор халқаро нуфузли ташкилот ва илмий …