Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / “Ўзбекистон – буюк алломалар юрти”

“Ўзбекистон – буюк алломалар юрти”

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Самарқанд давлат чет тиллар институти ҳамкорлигида “Жаҳолатга қарши – маърифат” ғояси асосида Ўзбекистон буюк алломалар юрти мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Анжуманда Марказ илмий ходимлари, институт раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар, тьюторлар ва талабалар иштирок этди.

Марказ илмий ходими Баёзхон Маҳмудов юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, фан-таълим, маданият, соҳаларини ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишларга тўхталиб, ушбу йўналишларда эришилаётган ютуқларни ҳаётий мисоллар билан кўрсатиб берди. Шунингдек, Марказ томонидан чоп этилган “Саҳиҳи Бухорий шарҳи” китоби, Имом Мотуридийнинг “Таъвилот ал-Қуръон” асарининг 30-жузи, Абд ибн Ҳумайд Кешийнинг “Муснади Кеший” асарлари ҳамда “Буюк алломаларимиз” ҳақидаги халқчил рисолалар ва “10 та ҳақиқат” плакатлари тадбир иштирокчиларига таништириб ўтилди.

Учрашувда Марказ илмий ходими Сирожиддин Абдувоитов йиғилганлар учун инглиз тилида маъруза қилиб, cўнгги йилларда Янги Ўзбекистонда аждодларимизнинг бой илмий-маънавий меросини ўрганиш ва кенг тарғиб этиш юзасидан салмоқли ишлар амалга оширилаётгани ҳақида сўзлади. Юртимизда фаолият кўрсатаётган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказлари мазкур меросни кенг жамоатчиликка етказишга хизмат қилаётганини таъкидлади. Шунингдек, Марказ фаолияти, нашр этилаётган адабиётлар, режалаштирилаётган илмий лойиҳалар ҳақида маълумотлар бериб ўтди.

Тадбирда таъкидланганидек, халқимизга, айниқса ёшларимизга аждодларимизни яқиндан танитсак, илмий меросини чуқур ўргатсак, улар ҳеч қачон йўлдан адашмайди. Аксинча, юртимизни тараққий эттиришга муносиб ҳисса қўша оладиган етук олимлар, улуғ алломаларимизга муносиб ворислар етишиб чиқади.

Тадбир якунида маърузачилар иштирокчиларни қизиқтирган барча саволларга жавоб қайтарди.

Имом Бухорий халқаро-илмий тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Марказ раҳбари – Самарқанддаги йирик анжуманда

Бугун, 3 май куни Самарқанддаги “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университетида Туркиядаги Эгей …