Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Марказ фаолияти жонли эфирда таҳлил этилди

Марказ фаолияти жонли эфирда таҳлил этилди

Миллий матбуот марказида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан “Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2022 йилдаги фаолияти якунлари ва 2023 йилдаги истиқболли режалари” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ва Миллий матбуот маркази билан ҳамкорликда ташкил этилган анжуманда Марказ раҳбарияти ҳамда миллий ОАВ ходимлари иштирок этди.

Директор Шовосил Зиёдов Марказнинг 2022 йилдаги халқаро алоқалари ва қўлёзмаларни ўрганиш соҳасидаги ишлар юзасидан маълумот берди.

Директорнинг Бош маслаҳатчиси, фалсафа фанлари доктори, профессор Бахтиёр Тўраев ўтган йили Марказда қилинган илмий-тадқиқот ва маънавий-маърифий ишлар таҳлилини келтирди.

Матбуот хизмати раҳбари Шерзод Маматов Марказнинг 2023 йилдаги истиқболли режа ва йирик лойиҳаларини тавсифлаб берди.

Матбуот анжумани “UzReport TV” телеканалида ҳамда ушбу телеканалнинг Youtube видеохостинги ва Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифалари орқали тўғридан-тўғри трансляция қилинди. Бу билан анжуманни онлайн тарзда кузатиб бориш ҳамда савол, мурожаат, ариза ёки шикоятларни Миллий матбуот марказининг телеграм ижтимоий тармоғидаги саҳифаси орқали йўллаш имконияти яратилди.

Анжуман сўнгида онлайн кузатувчилар, ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари ва матбуот соҳаси вакилларини қизиқтирган саволларга жавоблар берилди.

Имом Бухорий халқаро илмийтадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

«ЎРТА ОСИЁ ҚЎЛЁЗМАЛАРИ КОДИКОЛОГИЯСИ ЭЛEМEНТЛАРИ»

1-2 май, 2024 йил соат 10:00 да Ўтказиш жойи: Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро …