Home / МАҚОЛАЛАР (page 31)

МАҚОЛАЛАР

УЛУҒ АЖДОДЛАР МАЪНАВИЙ МЕРОСИДА ИЛМНИНГ ВАСФИ

Инсон камолотга илм воситасида эришади. “Илм” сўзи луғатда бир нарсани воқеликдагидек идрок этишни билдиради. Илм ўрганиш ва уни ўргатиш исломда улуғланади, миллий қадриятларимизда ҳам илғор ўрин тутади. Мусулмонлар Қуръон ва суннатга амал қилиб яшаган даврларида илм нурини бутун оламга таратганлар. Улуғ аждодларимизнинг дунё цивилизацияси равнақига қўшган улкан ҳиссаси фикримиз далилидир. …

Батафсил

ИЛМГА ТАРҒИБ

Бир ҳадис шарҳи Махлуқотларни яратган Аллоҳ таоло уларни ёлғиз ташлаб қўймай, балки раҳмат элчиларини юборди. Пайғамбарларнинг вазифаси одамларни жаҳолат зулматидан илм ва имон нурига чиқаришдан иборат бўлган. Улар ношукрлик қилган бандаларни Аллоҳнинг азобидан огоҳлантирган ва мўминларга Унинг мукофоти ҳақида хушхабар берган. Бу элчиларнинг охиргиси Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бўлиб, …

Батафсил

“САҲИҲУЛ БУХОРИЙ”НИ МИСРГА ОЛИБ КИРГАН ДАСТЛАБКИ ИНСОН (5-қисм)

Ибн Саканнинг ушбу ривояти Имом Бухорий ўзи­нинг “Саҳиҳ”ида келтириб ўтган тарожумлар (боб­лар сарлавҳалари) борасида ҳам ўта аҳамиятлидир. “Саҳиҳул Бухорий”нинг Ибн Сакандан қилинган ривоятининг аҳамияти фақатгина ҳадисларда учрайдиган чигалликларни ечиш билан чекланиб қолмаган, балки бобларнинг сарлавҳаларини билишда ҳам ўз таъсирига эгадир. Жумладан, Савдо китобида «Боб: Қассоб ва гўшт сотувчи ҳақида келган …

Батафсил

МАРКАЗ МАНБАЛАР ХАЗИНАСИ

Имом Бухорий илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш таклифини илк бор Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2016 йили Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг Тошкентда ўтган 43-сессияси очилиш маросимида илгари сурган эди. Орадан кўп ўтмай, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2855-сон …

Батафсил

“САҲИҲУЛ БУХОРИЙ”НИ МИСРГА ОЛИБ КИРГАН ДАСТЛАБКИ ИНСОН (4-қисм)

“Саҳиҳул Бухорий”ни Абдуллоҳ ибн Асад Жуҳаний орқали Ибн Сакандан ривоят қилиш билан танилган ровийларнинг энг машҳурлари иккитадир  Биринчиси: Абу Умар Юсуф ибн Абдулбар (ваф. 463/1071). Иккинчиси: Абу Умар Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Яҳё Ҳаззо.  “Саҳиҳул Бухорий”ни мазкур икки ровийдан Абу Али Жайёний (ваф. 498/1104), Абу Абдуллоҳ ибн Исо Қози ривоят …

Батафсил

ЗАИФ ВА МИСКИНЛАР МАРТАБАСИ

Ҳар бир инсон ўз ҳаёти давомида заиф ва кучли, соғлом ва бемор, бой ва камбағал, ёшлик ва кексалик сингари ҳолатларни бошдан ўтказади. Аммо инсон буларнинг бирортасида доимий эмас. Бу Аллоҳ таолонинг олий ҳикмати бўлиб, ҳаётда ҳар бир ҳолат ўз зидди билан акс этади. Мусулмон киши ана шу илоҳий мувозанатни сақлаган …

Батафсил

ИЛЛАТГА ЯҚИНЛАШИШ ИЛЛАТГА ЭЛТАДИ

Ислом поклик динидир. Бузуқлик кескин таъқиқланган гуноҳлардан саналади. У инсоннинг руҳий тинчлигини йўқотадиган разолатдир. Шунингдек, унга сабаб бўладиган нарсалар ҳам ҳаромдир. Аллоҳ таоло: ﴿وَلَا تَقْرَبُوا الزِّنَا إِنَّهُ كَانَ فَاحِشَةً وَسَاءَ سَبِيلًا﴾ “Зинога яқинлашмангиз! Чунки у фаҳш ва ёмон йўлдир”[1], дейди. Шайх Шаъровий айтади: “Ҳақ субҳонаҳу ва таоло инсонни яратган Зотдир. …

Батафсил

ТАФСИР, ҲАДИС, ФИҚҲ ИЛМИГА ОИД ҚЎЛЁЗМАЛАР (ЧЕСТЕР БИТТИ КУТУБХОНАСИ)

Ирландия пойтахти Дублин шаҳридаги Альфред Честер Битти (1875-1968) кутубхонасида сақланаётган тафсир, ҳадис, фиқҳ илмига оид асарларнинг қўлёзма нусхалари ўтмишдан дарак берувчи нодир манбалар саналади. Чeстeр Битти кутубxoнаси – Дублин қалъасида, Дамe Стрит ва Кристчурч сoбoрига яқин ҳудудда жoйлашган бўлиб, кутубxoна ва музeйга кириш бeпул. Чeстeр Битти кутубxoнасидаги қўлёзмалар VIII асрдан …

Батафсил

СУННАТ ВА ҲАДИСЛАРНИ ИНКОР ЭТУВЧИ ТОИФАЛАР: ТАРИХИЙ ВА ЗАМОНАВИЙ ЎХШАШЛИКЛАР (2-қисм)

Бундай тоифалар исломнинг илк тарихида пайдо бўлиб, ўзларининг ботил ғоя ва ақидалари билан танилган эътиқодий ва амалий масалаларда адашган оқимлардир. Бу каби тоифалар айнан юқорида зикр этилган ботил оқимларнинг замонавий кўринишларидан бошқа нарса эмас.[1] Улардан қуръонийлар[2] фақат Қуръонгагина ишонамиз, зеро, Аллоҳ таоло фақат Қуръоннигина сақлашга ваъда қилган, деган ўта маккорона …

Батафсил

“САҲИҲУЛ БУХОРИЙ”НИ МИСРГА ОЛИБ КИРГАН ДАСТЛАБКИ ИНСОН (3-қисм)

“Саҳиҳул Бухорий” асарини Мисрга илк бор олиб кирган киши бу – имом, ҳофиз, буюк мужаввид, Абу Али Саид ибн Усмон ибн Саид ибн Сакан Мисрий Баззоз бўлиб, асли Бағдод шаҳридандир. У 353/964 йили вафот этган. Узоқ вақт ҳадис талаби билан Жайҳун ва Нил дарёлари оралиғида жойлашган шаҳарларни кезиб юрган Абу …

Батафсил