Маълумки, шариат уламолари асри саодат давридан бугунги кунгача ислом динидаги ҳукмларни авлоддан авлодга етказишда кўприк вазифасини ўтаб келмоқда. Аллоҳ таоло уларни бандалари орасида энг фазилатли ва фахрлилардан қилиб қўйгани сабабли Ўз ҳабибининг тилидан: “Уламолар – пайғамбарларнинг меросхўрларидир”,[2] деб хабар берган. Бу ўзгармас дин ҳукмларини маҳкам тутган кишига кўп неъматларни ваъда …
БатафсилМУСУЛМОННИНГ ҲАЁТИДА ШАРМУ ҲАЁНИНГ ЎРНИ ҚАНДАЙ БЎЛИШИ КЕРАК?
Ислом дини тарғиб қилмаган бирон бир яхшилик ва у тақиқламаган бирон бир ёмонлик йўқ. У инсонларни тарғиб қилган ва зиддидан қайтарган буюк хулқлардан бири – бу, шарму ҳаёдир. У имон дарахтининг шохларидан бири ҳамдир. Зотан, Пайғамбар алайҳиссалом: “Имон етмиш нечтадир шохдан иборат. Ҳаё имон шохларидан биридир”, деганлар (Имом Бухорий ва …
БатафсилШАРҚ АЛЛОМАЛАРИНИНГ ИЛМИЙ МЕРОСИДА БИЛИМЛАР ИНТЕГРАЦИЯСИ
Ўрта асрда Марказий Осиёда ижод этган мутафаккирлар беқиёс илмий хазина яратдилар ва уларнинг дурдона мерослари, бой ижоди, илмий ва фалсафий фикрлари бугунги кунда ҳам муҳим аҳамият касб этади. Улардан Форобий, Ибн Сино, Хоразмий каби буюк файласуф ва алломаларнинг асарлари жаҳон цивилизациясининг олтин хазинасидан муносиб ўрин олган, жаҳон фани ва маданияти …
БатафсилИБН ДАВЛАТ ДЕВОНИ ҚЎЛЁЗМАСИНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ
Ибн Давлат девони Шарқ мумтоз девончилиги анъаналари доирасида тартиб берилган шеърлар тўплами бўлиш билан бирга, у ХХ асрнинг 40-йилларида тузилгани билан аҳамиятлидир. Чунки, айнан шу даврда мумтоз меросга нисбатан беписанд қараш, унинг жуда кўп жиҳатларини рад этиш тамойиллари собиқ совет мустабид тузуми адабиётшунослиги ва адабиётида бўй кўрсатаётган эди. Юқорида таъкидланганидек, …
БатафсилИСЛОМ ЦИВИЛИЗАЦИЯСИНИНГ МАЪНАВИЙ-РУҲИЙ АСОСИ
Бизга маълумки, цивилизация тарихнинг, жамиятнинг сифатий ўзига хослигини, у ёки бу мамлакат доирасида амал қиладиган, ишлаб чиқариш кучлари, инсон фаолияти, маданияти томонидан умумий ижтимоий қонуниятларнинг спецификасини ифодалайди. Цивилизация мураккаб мазмунга эга бўлган ижтимоий-фалсафий тушунча. Бу тушунчани шотланд файласуфи А.Фергюссон (1723-1816) умумжаҳон тараққиётнинг маълум бир босқичини ифодалаш учун ишлатган бўлса, фрацуз …
БатафсилИМОМ БУХОРИЙ АСАРЛАРИДА ҚУРЪОН ТАФСИРИ
Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий (194/810-256/870) ислом оламида “Муҳаддислар имоми”, “Ҳадис илмининг султони” каби бир қатор шарафли номлар билан машҳур бўлган. Унинг 20 га яқин асари санаб ўтилган. У нафақат ҳадис, балки тафсир соҳасида ҳам шуҳрат қозонган. У машҳур «ал-Жомеъ ас-саҳиҳ»дан олдин «Тафсирул кабир» («Катта тафсир») китобини ёзган, лекин …
БатафсилНОННИ ИСРОФ ҚИЛМАНГ УНИНГ ҲАМ УВОЛИ БОР
Коронавирус офати жаҳон иқтисодиётига катта зарба бериб, миллиардлаб зарар келтирди. Айниқса, дунёнинг озиқ-овқат хавфсизлигига жиддий таъсир ўтказди. Натижада жаҳон бозорларида шафқатсиз рақобат, “савдо урушлари”, қарама-қаршиликлар кучайиб бормоқда. Халқаро экспертлар фикрига кўра, пандемия оқибатида очарчиликдан қийналаётган аҳоли сони икки баробар ошиб, 1 миллиард 600 миллионга етди. Бир қатор мамлакатларда, хусусан, Сурия, …
БатафсилСОХТА САЛАФИЙ БИЛАН БАҲС
Ҳозирда сохта салафийлар калом илмини мутлақо қоралаб, аҳли сунна имоми бўлмиш Имом Мотуридий (р.а)ни «каломчи» «мутакаллим» лақаблари билан масхара қилишмоқда. Аслида ўзлари кўп суянадиган Ибн Таймиянинг китобларида ҳам калом ва мантиқ илми қоидаларидан кўп фойдаланилганини кузатиш мумкин. Албатта ҳар икки олим ҳам калом илми орқали ботил фирқаларга раддия бериш учун …
БатафсилТАБРИЗДАГИ ХОРАЗМЛИК КОТИБЛАР СУЛОЛАСИ (Туркия диёнат вақфи “Ислом энциклопедия”сидаги маълумотлар асосида)
Алишер Навоий “Фарҳод ва Ширин” достонида Шероз ва Табриз шаҳарларини бежиз алоҳида таъкидлаб кўрсатмаган кўринади. Чунки, Эроннинг бу икки қадимий шаҳрида азалдан туркийзабон адабиёт тараққий этган, жумладан, бу шаҳарларда Навоий асарлари ҳам қайта кўчирилган. Бунда, албатта, котиблар, хаттотларнинг хизмати катта бўлган[1]. XV аср охирларида бу ерда фаолият кўрсатган энг моҳир …
БатафсилХОЖАГОН-НАҚШБАНДИЯ ТАРИҚАТИНИНГ ВУЖУДГА КЕЛИШИ, ЁЙИЛИШИ ВА ХОРИЖИЙ ЎЛКАЛАРГА ТАРҚАЛИШИ
Хожагон-нақшбандия тариқати узоқ тарихга эга бўлган Марказий Осиё тасаввуф мактаби анъаналари давомчиси сифатида маҳаллий илдизларга эга бўлиб, жумладан, Ҳаким Термизий (205/820 – 320/932), Абу Бакр Калободий (305/917 – 385/995), Мустамлий Бухорий (ваф. 434/1043) каби сўфийлар ва тасаввуф назариётчилари ғояларидан таъсир олган. Шундай бўлса-да, хожагон-нақшбандия тариқатининг бевосита муайян ташкилот сифатида вужудга …
Батафсил