Home / ХАЛҚАРО ЯНГИЛИКЛАР

ХАЛҚАРО ЯНГИЛИКЛАР

Ҳамкорлик тенденцияси кучаймоқда

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази Индонезиядаги  Қуръон илмлари институти (Institut Ilmu Al-Qur’an (IIQ Jakarta) билан ҳамкорликка оид Англашув меморандумини имзолади. Келишув қуръоншунослик, тафсир, қироат ва манбашунослик йўналишларида қўшма илмий тадқиқотлар, тажриба алмашуви ва ўзаро манбалар айланмасини йўлга қўйишни назарда тутади. IIQ Jakarta каби соҳавий илмий масканлар билан амалиётга йўналтирилган ҳамкорлик …

Батафсил

Илм – умумий мулкимиз

Индонезиянинг Калимантан минтақасидаги уламолар ташаббуси билан XVIII асрда яшаб ўтган машҳур муҳаддис ва фақиҳ Муҳаммад Аршад Банжарий қаламига мансуб “Сабилул муҳтадийн” (“Ҳидоятга етганлар йўли”) асарининг факсимиле нусхаси Ўзбекистонга тақдим этилди. Ушбу қимматли асарнинг дубликатлари Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази кутубхоналарига топширилди. Бу ҳақда Индонезиянинг …

Батафсил

Имом Бухорий мероси – замонавий тадқиқотлар марказида

“Имом Бухорий ва мусулмон оламидаги илм-фан (2025)” халқаро анжумани ўз ишини иккинчи кун ҳам қизғин илмий муҳокамалар билан давом эттирди. Бу сафар “Ҳадис, тафсир ва ахлоқий мулоҳазалар”, “Замонавий тадқиқотлар, рақамли гуманитар илмлар ва институционал таълим” мавзуларида илмий сессиялар ўтказилди. Уларда Ўзбекистон ва Индонезия олимлари ва тадқиқотчилар иштирокида ҳадис ва тафсир …

Батафсил

Имом Бухорий ва мусулмон оламининг илмий мероси

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ҳамда Индонезиянинг Шариф Ҳидоятуллоҳ давлат ислом университети ва Қуръон илмлари институти (IIQ) ҳамкорлигида “ИМОМ БУХОРИЙ ВА МУСУЛМОН ОЛАМИДА ИЛМ-ФАН (2025)” мавзусида халқаро анжуман бошланди. Форум жорий йил июль ойида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан Шариф Ҳидоятуллоҳ давлат ислом университети ўртасида Жакартада имзоланган Англашув меморандумида кўзда …

Батафсил

Ўзбекистон ва Индонезия ҳамкорлиги янги босқичда

26 октябрь куни Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясида «Ўзбекистон ва Индонезия ўртасидаги туризм ва илмий-маданий алоқаларни ривожлантириш истиқболлари» мавзусида халқаро маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда икки халқ маданиятининг серқирра ва …

Батафсил

Илмий ва маънавий ҳамкорлик йўлида

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Россия Федерацияси Татаристон Республикасининг олимлари, тадбиркорлар ва жамоатчилик вакилларидан иборат делегация ташриф буюрди. Делегация аъзолари билан ўтказилган давра суҳбатида Марказ директори Шовосил Зиёдов илм-фан соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, қўшма илмий изланишлар олиб бориш ва ёш тадқиқотчилар учун малака ошириш курслари этиш мақсадга мувофиқлигини таъкидлади. Татаристон дэлегацияси …

Батафсил

Илмий марказлар ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан Баҳоуддин Нақшбанд илмий-тадқиқот маркази ўртасида ўзаро ҳамкорликка оид меморандум имзоланди. Мазкур ҳужжат икки марказ ўртасида қўшма илмий-тадқиқот ишларини йўлга қўйиш, муштарак илмий-амалий лойиҳаларни амалга ошириш, аллома аждодлар меросини чуқур ўрганиш ва кенг жамоатчиликка етказишга қаратилган залворли қадам бўлди. Тадбирда икки муассаса раҳбарлари, илмий ходимлар …

Батафсил

Халқаро симпозиум – қўлёзмалар тадқиқининг янги илмий босқичи

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида ўтказилаётган “Қўлёзма асарларга эгалик ва уларнинг ёйилиши: Имом Бухорий ва ҳадис қўлёзмалари” мавзусидаги халқаро конференция 16 октябрь куни давом эттирилди. Анжуманнинг бу қисми қўлёзмаларнинг кодикологик хусусиятлари, эгалик қайдларининг илмий ҳужжат сифатидаги аҳамияти ва китоб тўплаш маданиятини ўрганишга бағишланди. Унда қўлёзмалардаги соҳиблик белгиларини ўрганишнинг янги усуллари, …

Батафсил

Имом Термизий даҳоси ва Марказий Осиёда ислом тарихига оид янги илмий манба тақдимоти

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Покистон ва АҚШда фаолият олиб бораётган тарихчи ва тадқиқотчи Муҳаммад Аюбнинг “Имом Термизий: Ўрта Осиё тарихи бўйлаб саёҳат – ўтмишдан ҳозиргача” номли китоби тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбирда Марказ ходимлари, Ҳадис илми мактаби устоз ва талабалари, жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Тақдимот жараёнида китобнинг ёзилиш тарихи, мазмун-моҳияти …

Батафсил

Анжуманнинг иккинчи кунида илм ва анъана уйғунлиги намоён бўлди

Марказда ўтказилаётган “Қўлёзма асарларга эгалик ва уларнинг ёйилиши: Имом Бухорий ва ҳадис қўлёзмалари” мавзусидаги халқаро симпозиумнинг иккинчи куни ҳам юқори илмий муҳит ва мазмундор маърузалар билан давом этди. Бу кунги сессияларда қўлёзма мероси янги илмий ёндашувлар асосида таҳлил қилиниб, ҳадис қўлёзмаларининг айрим нусхалари, айниқса “Саҳиҳул Бухорий”нинг турли давр ва минтақалардаги …

Батафсил