Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР (page 33)

ҚЎЛЁЗМАЛАР

القرآن الكريم (Ал-Қуръон ал-карим)

№ inv. MR 87 Қуръони карим 114 та сурадан иборат. Маккий ва Маданий суралардан ташкил топган. Ушбу Қуръон нусхаси 1 (“Фотиҳа”) сурадан бошланиб,  114 (“Нас”) сурада тугаган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 1б). Асар боши (в. 1б) : سورة الفاتحة الكتاب سبع اياة مدنية ويقال مكية حرفها وكلمتها فواصلها الجزء الاول …

Batafsil

قيامت نامه (Қиёматнома)

№ inv. MR 42/V Муаллиф. Шайх ал-уламо Акбаробод Нодир Меърож. Ахлоқ.. Қиёматномада қиёмат аломатларидан баъзилари, Муҳаммад пайғамбар(с.а.в.)нинг ва унинг набиралари Имом Ҳасан ва Ҳусайнларнинг вафоти ҳақидаги ривоятларни шеърий услубда ёзган. Одатда қиёматномалар ҳар хил шеърларнинг тузилишидан иборат бўлади. Ғазал, мухаммас, муножот, мустазод, қиёматнома ва вафотнома каби номаларга ҳам айтилади. Нусха тўлиқ …

Batafsil

الهداية فى شرح البداية (Ал-Ҳидоя фи шарҳ ал-бидоя)

№ inv. MR 119 Муаллиф. Бурҳониддин Али ибн Абу Бакр ибн Абдужалил Фарғоний Марғиноний (ваф. 1197/1178 й.). Фиқҳ. Асар ислом оламидаги Ҳанафий мазҳаби фиқҳ фанига оид энг машҳур манбалардан бири ҳисобланади. Муҳим илмий аҳамиятга эга эканлиги боис, унга жуда кўплаб шарҳ ва ҳошиялар ёзилган. Асардан Марказий Осиё мадрасаларида фиқҳ илми бўйича …

Batafsil

القرآن الكريم (Ал-Қуръон ал-карим)

№ inv. MR 86 Қуръони карим 114 та сурадан иборат. Маккий ва Маданий суралардан ташкил топган. Ушбу Қуръон нусхаси 1 (“Фотиҳа”) сурадан бошланиб, 114 (“Нас”) сурада тугаган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 1б). Асар боши (в. 1б) : الحمد لله رب العالمين الرحمـن الرحيم مالك يوم الدين … Асар сўнги (в. 395а) : …

Batafsil

حكمة العين (Ҳикмат ал-айн)

№ inv. MR 1/II Муаллиф. Нажмиддин Али ибн Умар ибн Али Қазвиний Катибий Дабирон (ваф. 675/1276 й.). Мантиқ. Асар метафизика ва физика илмига оид бўлиб, муаллиф яна қўшимча маълумот ва далиллар билан тўлдирган. Рисола ўрта асрларда Шарқда мантиқ илмида жуда машҳур бўлиб, унга бир қанча шарҳлар ёзилган. Нусха тўлиқ эмас. Басмала …

Batafsil

مسلک المتقین (Маслак ал-муттақийн)

№ inv. MR 66 Муаллиф. Сўфи Оллоҳёр ибн Оллоҳқули Каттақўрғоний (ваф. 1133/1720-21, 1136/1723-24 й.). Тасаввуф-фиқҳ. Асар тасаввуф тариқатидаги ислом динининг шариат аҳкомлари ва фиқҳий масалаларига бағишланган. Шунингдек, ўн уч мингга яқин фиқҳий масалалар ёритилган бўлиб, назмий услубда ёзилган. Марказий Осиёда мадрасаларида фиқҳ илмидан дарслик сифатида фойдаланилган манба ҳисобланади. Нусха тўлиқ эмас. Асар боши …

Batafsil

جامع الرموز (Жомиъ ар-румуз)

№ inv. MR 120 Муаллиф. Шамсиддин Муҳаммад ал-Қўҳистоний ас-Самарқандий ал-Хуросоний. (ваф. 962/1554 й.). Фиқҳ. Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъа ас-Сани ал-Маҳбубий (ваф. 747/1346 й.)нинг ан-Ниқоя (Мухтасар ал-виқойа фи масаъил ал-ҳидайа)асарига ёзилган шарҳидир. Асар бутун ислом оламида машҳур бўлиб, ислом динининг шариат аҳкоми ва фиқҳий масалаларига бағишланган. Муаллиф асли хуросонлик, кейинчалик Қўҳистонга кўчиб ўтган …

Batafsil

النقاية (Ан-Ниқоя)

№ inv. MR 25 Муаллиф. Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъа ас-Сани ал-Маҳбубий (ваф. 747/1346 й.). Фиқҳ. Мазкур асар Маҳмуд ибн Убайдуллоҳ ибн Аҳмад ал-Маҳбуб Садр аш-Шариъа ал-Аввал (ваф. 680/1281 й.)нинг “Виқоя фи масоил ал-ҳидоя” асарига ёзилган мухтасар асаридир. Асар бутун ислом оламида машҳур бўлиб, ислом динининг шариат аҳком, фиқҳий масалаларига бағишланган. “Китоб …

Batafsil

شرح عقائد النسفى (Шарҳ ақоид ал-Насафий)

№ inv. MR 60/I Муаллиф. Саъдуддин Масъуд ибн Умар Тафтазоний (ваф. 791/1389 й.) Ақоид. Нажмуддин Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад Насафий (ваф. 537/1142 й.)нинг “Ақоид ан-Насафий” асарига шарҳ ёзган бўлиб, у мусулмонларнинг диний эътиқоди, Аллоҳнинг борлиги ва бирлигини, Қуръони каримнинг тавсифларини баён этувчи мажмуа ҳисобланади. Амир Темур ҳукмронлиги даврида машҳур калом илми …

Batafsil

شرح الوقاية (Шарҳ ал-виқоя)

شرح الوقاية (شرح الوقاية  فى مسائل الهداية) Шарҳ ал-виқоя, (= Шарҳ ал-виқоя фи масоили ал-ҳидоя) № inv. MR 53 Муаллиф. Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъа ас-Сани ал-Маҳбубий (ваф. 747/1346 й.). Фиқҳ. Маҳмуд ибн Убайдуллоҳ ибн Аҳмад Маҳбуб Садр аш-Шариъа ал-Аввал (ваф. 680/1281 й.)нинг “Виқоя фи масоил ал-ҳидоя” асарига ёзилган форс тилидаги шарҳидир. Асар …

Batafsil