Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / النقاية (Ан-Ниқоя)

النقاية (Ан-Ниқоя)

№ inv. MR 101

Муаллиф. Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъа ас-Сани ал-Маҳбубий (ваф. 747/1346 й.).

Фиқҳ. Мазкур асар Маҳмуд ибн Убайдуллоҳ ибн Аҳмад ал-Маҳбуб Садр аш-Шариъа ал-Аввал (ваф. 680/1281 й.)нинг “Виқоя фи масоил ал-ҳидоя” асарига ёзилган мухтасар асаридир. Асар бутун ислом оламида машҳур бўлиб, ислом динининг шариат аҳком, фиқҳий масалаларига бағишланган. “Китоб ат-таҳора” (“Таҳорат китоби”)дан бошланиб, “Китоб ал-хунаса”да тугаган. Асардан Марказий Осиё мадрасаларида фиқҳ илми бўйича дарслик сифатида кенг фойдаланилган.

Нусха тўлиқ эмас.

Басмала (в. 1б).

Асар боши (в. 1б) :

الحمد لله رافع اعلام الشريعة الغراء جاعلها شجرة اصلها ثابت فى الارض و فرعها فى السماء والصلاة والسلام على رسوله محمد افضل الرسل والانبياء وعلى …

Асар сўнги (в.  194б) :

… ولا يعتبر الكثرة فان بلغ ولم يظهر علامة احد هما فمشكل فان قام فى صفهن اعاد وفى صفهم يعبد نجية من حلفه بهذائه صلى بقناع ولا يلبس حرايرا او حليا ولا يكشف عند رجل وامراة ولا يخلو به …

Настаълиқ. 194 варақ.  (в. 1а-194б) ; + 01а ғазал ва дуо бор ; 7 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; ҳошиясида шарҳ ва тўлдирмалар бор ; варақлар ораси бўш варақлар билан саҳифаланган ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 135´50 mm. ; варақ ўлчами : 230´140 mm. ; варақлар шарқона рақамланган.

Муқова :  муқовалари йўқ.

Қўлёзманинг ҳолати : нусхани охирги варақлари,  муқоваси йўқ,  варақлари намдан зарарланиб, чирий бошлаган, айрим варақларини қурт еган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

العوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)

№ inv. MR 565/VII Муаллиф. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.). Грамматика.. Ушбу асар араб …