Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / الكافية فى النحو (Ал-кофия фи ан-наҳв)

الكافية فى النحو (Ал-кофия фи ан-наҳв)

№ inv. MR 123/I

Муаллиф. Жамолиддин Абу Умар ибн Абу Бакр ибн Ҳожиб (ваф. тахм. 646/1249 й.).

Грамматика. Асар араб тили грамматикасига бағишланган бўлиб, унда араб тилидаги гап, сўз бўлаклари, эга ва кесим муносабати, олмошлар, сифат ва сифатдошлар, келишиклар, феъл ва юкламалар ҳақида батафсил маълумотлар берилади. Мазкур асар ўрта аср мадрасаларида наҳв фанидан асосий дарсликлардан бири ҳисобланган. Шарқ ва Ғарб кутубхоналарида асарнинг жуда кўп қўлёзма ва тошбосма нусхалари мавжуд.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 1б).

Асар боши (в. 1б) :

الكلمة لفظ وضع لمعنى مفرد و هى اسم و فعل و حرف لانها اما ان تدل على معنى فى نفسها اولا …

Асар сўнгги (в. 48а) :

… والمخففة يحذف للساكنين وفى الوقف فيرد  ما حذف والمفتوح ما قبل ما تقلب الفا

Колофон (в. 48а) :

تمت تمت  تمت ترا شمع مرا پردا نه کویند نرا جام و مراجانی نه کویند تو یکه شمع … پردانه …کچا بردار من

Настаълиқ. 48 варақ. (в. 1б-48а) ; +01а-03а хаттот машқи ; 48б бўш варақ ; 49а Бедил ғазаллари бор ; 49б ҳадис бор ; 50а форсча байтлар бор ; 9 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; шарҳ ва тўлдирмалар бор ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 145´70 mm. ; варақ ўлчами : 200´135 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Саҳҳоф : Мулло Мирзоғани 1248 й.

Муқова : қизил, сариқ, қора рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : нусха муқовадан ажралиб, титилиб кетган, намдан зарарланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

القرآن الكريم (Ал-Қуръон ал-карим)

№ inv. MR 156 Қуръони карим 114 та сурадан иборат. Маккий ва Маданий суралардан ташкил …