Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / شرح مطالب المصلى (Шарҳ матолиб ал-мусалли)

شرح مطالب المصلى (Шарҳ матолиб ал-мусалли)

№ inv. MR 186/III

Муаллиф. Муҳаммад Шамсидддин Куҳистоний Самарқандий (ваф. 950/1543 ёки 963/1555-56 й.).

Фиқҳ. Мазкур асар Лутфуллоҳ Насафий ал-Фозил Кайдоний (ваф. 750/1349 й.)нинг “Матолиб ал-мусолли” (Фиқҳ ал-Кайдоний) асарига ёзилган шарҳдир. Шарҳ бошқаларнинг шарҳларига қараганда аниқроқ ва ҳажми жуда катталигидан фарқланиб, машҳур ҳисобланиб, муаллиф ҳар бир бобларига алоҳида тўхталиб, далиллар билан мавзуларни ёритиб берган. Асарни Шамсидддин Куҳистоний (947/1540 й.) йилда ёзиб тугатган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 58б).

Асар боши (в. 58б) :

الحمد لله رب العالمين حمد ثابت است مر الله تعلى را كه ير ورنده عالميان است والعاقبة للمتقين …

Асар сўнги (в. 75б) :

… واز جمع الصغير الخانى بتوفيق الربانى

Колофон (в. 75б) :

تمت الكتاب بعون الملك الوهاب تم تم تم سنة ١٢٧٤

شد بتوفیق خدای لا ینام این کتابت روز بنجشنبه تمام

Кўчирилган сана (в. 75б) : 1274/1857 й. Пайшанба куни тугатган.

Настаълиқ. 18 варақ. (в. 58б-75б) ; 76-77 варақларда фиқҳий масала, қалам билан ёзилган тартиб рақамлар бор ; 78а бўш варақ; 15 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 170´90 mm. ; варақ ўлчами : 250´150 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Саҳҳоф : Мулло Муҳаммад Амин.

Муқова : малла рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : варақлари асардан титилиб кетган, намдан зарарланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

العوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)

№ inv. MR 565/VII Муаллиф. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.). Грамматика.. Ушбу асар араб …