Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / مطالب المصلي (Матолиб ал-мусолли)

مطالب المصلي (Матолиб ал-мусолли)

مطالب المصلي (فقه كيدانى)
Матолиб ал-мусолли (= Фиқҳ ал-Кайдоний)

№ inv. MR 45/XI

Муаллиф. Лутфуллоҳ Насафий ал-Фозил ал-Кайдоний (ваф. 750/1349 й.).

Фиқҳ. Асар ўз даврида Марказий Осиё ҳудудида муҳим фиқҳий асарлардан бири ҳисобланган. Ҳажм жиҳатидан кичик бўлсада, унда фиқҳ илмига ва шаръий масалаларга бағишланган. Асар Марказий Осиё мадрасаларида ўзоқ вақт давомида дарслик сифатида фойдаланилган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 99б).

Асар боши (в. 99б) :

الحمد الله رب العلمين واعاقبة للمتقين والصلوة والسلام علي الرسول محمد و اله واصحابه اجمعين اعلم ان العبد منيلا …

Асар сўнги (в. 105б) :

… والعمل الكثير بلا اصلاح وترك فرض من الفرائص بلا عذر ولو طرى فوايته بدون اختيره وتعمدالحدث

Колофон (105б) :

تمت تمت تم

ايدى بر ملا قجان بولغاى قولونكدين اوشلاسام آلمه لارنى ايسكب ايسكب لب لارينيكنى تشلا سام شونجه هم حوجره ده زهلاب ياتقانم بسدور منكا ايمدى لازيم دور مينكا قويننكده اوج آى قيشلا سام

Настаълиқ. 6 варақ. (в. 99б – 105б) ; 106а-114б бўш варақ ; 13 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; ҳошиясида шарҳлар бор ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 140´60 mm. ; варақ ўлчами : 200´130 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : қизил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : нусха таякисидан ажралган ва намдан зарарланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

چهل بيت در بيان مخارج (Чиҳл байт дар баёни махориж)

№ inv. MR 565/II Муаллиф. Охунд Мулло Зоҳид (ваф. 1101/1689-1690 й.). Тажвид қоидалари – идғом, изҳор, …