Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / شرح مطالب المصلى (Шарҳ матолиб ал-мусалли)

شرح مطالب المصلى (Шарҳ матолиб ал-мусалли)

№ inv. MR 217/II

Муаллиф. Саъдуддин Масъуд ибн Умар Тафтазоний (ваф. 791/1389 й.)

Фиқҳ. Мазкур асар Лутфуллоҳ ан-Насафий ал-Фозил ал-Кайдоний (ваф. 750/1349 й.)нинг “Матолиб ал-мусолли” (Фиқҳ ал-Кайдоний) асарига ёзилган шарҳдир. Асар ислом оламида фиқҳий масалаларни ишлаб чиқишда муҳим асарлардан бири ҳисобланган. Муаллиф шарҳни ҳар бир бобларига алоҳида тўхталиб, далиллар билан мавзуларни ёритиб берган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 11б).

Асар боши (в. 11б) :

الحمد لله رب العالمين والصلوة على رسوله محمد وآله واصحابه اجمعين معنى التسمية بالفارسية على التحقيق …

Асар сўнги (в. 30а) :

… الصلوة به وعلى هذا الفصلين مسايل كثيرة يعرف فى الفتاوى الخانية

Колофон (в. 30а):

تمت الكتاب بعون الملك الوهاب

Настаълиқ. 20 варақ. (в. 11б-30а) ; 30б-31a бўш варақ. 21 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; асосий матн устига қизил чизиқ билан чизилган ; ҳошиясида шарҳ ва тўлдирмалар бор ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 190´90 mm. ; варақ ўлчами : 260´150 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : яшил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : варақлари асардан ажралиб кетган, намдан зарарланган, қурт еган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

العوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)

№ inv. MR 565/VII Муаллиф. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.). Грамматика.. Ушбу асар араб …