Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / شرح مطالب المصلى (Шарҳ матолиб ал-мусалли)

شرح مطالب المصلى (Шарҳ матолиб ал-мусалли)

شرح مطالب المصلى (شرح فقه الكيداني)
Шарҳ матолиб ал-мусалли, (= Шарҳ фиқҳ ал-Кайдоний)

№ inv. MR 127/III

Муаллиф. Муҳаммад Шамсидддин Куҳистоний Самарқандий (ваф. 950/1543 ёки 963/1555-56 й.).

Фиқҳ. Мазкур асар Лутфуллоҳ Насафий ал-Фозил Кайдоний (ваф. 750/1349 й.)нинг “Матолиб ал-мусолли” (Фиқҳ ал-Кайдоний) асарига ёзилган шарҳдир. Шарҳ бошқаларнинг шарҳларига қараганда аниқроқ ва ҳажми жуда катталигидан фарқланиб, машҳур ҳисобланиб, муаллиф ҳар бир бобларига алоҳида тўхталиб, далиллар билан мавзуларни ёритиб берган. Асарни Шамсидддин Куҳистоний (947/1540 й.) йилда ёзиб тугатган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 51б).

Асар боши (в. 51б) :

الحمد لله الذى رفع قاعدة الفقح حتى وفقنا على مراد خير التابعين ابى حنيفة ره واصحابه رضى الله تعالى عنهم وعن سائر اهل الاقتداء اجمعين …

Асар сўнги (в. 126б) :

… لم يبلغه الى الاتمام ولعله هذا يسير نافع للانام بحرمة النبى صلى الله عليه وسلم ما الجز الافتتاح بالاختمام

Колофон (в. 126б) :

تمت هذه النسخة الشريف المنوية بشرح فقه كيدانى من مصنفات  اخوند ملا شمس الدين محمد في سنة ١٢٨٤ فى شهر ربيع الاول فى يوم الخميس فى وقت الضحوة الصغرى من يد الضعيف الخيف الراجى الى رحمة الله البارك تعالى عليهم اجمعين اللهم اغفر ذنوبى وذنوبهم يوم يقوم الحساب بفضله تمت الكتاب بعون الملك الوهاب تمت تمت تمت تم شد بتوفیق خدای لا ینام این کتابت يوم شنبه شد تمام

Кўчирилган сана (в. 125б) 5 робиъу-л-аввал 1284/1867 й. 6 июль. шанба куни пешин вақтида кўчириб тугатган.

Настаълиқ. 76 варақ. (в. 51б-126б) ; 127а варақда “Китабу тариқати Муҳаммад” асаридан парча бор; 15 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; матн қизил рамка ичига олинган ; ҳошиясида шарҳ ва тўлдирмалар бор ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 130´65 mm. ; варақ ўлчами : 210´130 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : сариқ рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : нусха таякиси ажралиб кетган, муқоваси, варақлари намдан зарарланган, қурт еган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

العوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)

№ inv. MR 565/VII Муаллиф. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.). Грамматика.. Ушбу асар араб …