Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак ҳадислари ҳар бир мусулмон учун Қуръони карим оятлари каби муҳим аҳамиятга эга. Аммо ҳадисларни тўғри таржима қилиш, маъносини таҳлил қилиб, моҳиятини тўғри тушунишга ҳамманинг ҳам илмий салоҳияти етарли эмас. Шу сабабли ота-боболаримиз шаръий масалаларга доир ечимларни оят ва ҳадислардан мустақил равишда ўзлари олишга интилмаган. Аксинча, …
БатафсилИСЛОМ ТЕРРОРИЗМ ВА ЭКСТРЕМИЗМНИ ҚОРАЛАЙДИ
Айни вақтда бутун оламнинг тинчини бузаётган энг асосий иллатлар бошида экология ҳам, вируслар ҳам, иқтисодий бўҳронлар ҳам эмас, балки терроризм ва экстремизм туради. Шу сабабли кўплаб бегуноҳ инсонлар қони тўкилиб, одамлар ҳаётдан бевақт кўз юммоқда, юртлар вайронага айланиб, минглаб инсонлар бошпанасидан маҳрум бўлмоқда. Инсониятнинг бахтли келажаги, Ер юзини обод этиш …
БатафсилҲИЖРАТ ЎЗИ НИМА?
“Ҳижрат” сўзи луғатда “тарк этмоқ” маъносини англатади. Шаръий истилоҳда эса, мусулмон одамнинг жони ва динини асраш учун ватанини тарк этиши тушунилади. Имом Бухорийнинг “Саҳиҳул Бухорий” асаридаги биринчи ҳадисда бу маъно очиқ ифодаланган. Умар ибн Хаттобдан ривоят қилинади: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бундай деганларини эшитдим: “Албатта, амаллар ниятларга боғлиқдир ва …
Батафсил“АЛЛОҲ ОСМОНДА” ДЕЙДИГАНЛАРГА РАДДИЯ
Ислом тарихига назар солинса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам даврида ҳам, саҳобаи киромлар даврида ҳам “Аллоҳ таоло осмондами, ердами?” деган саволга ўрин йўқ эди. Чунки мусулмонлар Аллоҳ таолони Қуръон ва ҳадис асосида танир эди. Кейинги салаф уламолар ҳам эътиқоддан чалғитувчи ақидавий масалаларни оммага кўтариб чиқишдан ўзларини сақлаган. Тавҳидга оид масалаларда илмсиз …
БатафсилАМАЛЛАРДАН ТОҚАТИ ЕТАДИГАНИНИ ОЛИШ ЗАРУР
Аллоҳ таоло бандаларига қурби етмайдиган нарсани буюриб, кейин уларни қийнаб қўйишни асло истамайди. Банда кучи етмайдиган нарсага ўзини мажбурлаши ҳам аҳли сунна валжамоа ақидасига зид амал ҳисобланади. Аллоҳ таоло бандаларига уларнинг имконият ва тоқати етадиган нарсаларни буюрган. Илоҳий амрларнинг ҳаммаси банданинг қурби етадиган даражада бўлиб, инсонни мушкул аҳволга солиб қўядиган …
БатафсилҲАҚИҚАТ ОРТИДА ЁТГАН НОҲАҚЛИК
Очиқ тан олиш керак, бугун биз илм-фанда номусулмон мамлакатлар анча илгарилаб кетган замонда яшамоқдамиз. Ҳар лаҳза фойдаланиб келаётганимиз қўл телефонидан беминнат хизмат қилаётган автомобилгача – барча-барчаси ана шу мусулмон бўлмаган инсонлар илмий ютуқларининг самараси, десак, хато қилмаган бўламиз. Аслида юқори технологиялар назариясининг асоси – муайян қонуниятлар асосида сонларни кетма-кет тартиблаш, …
БатафсилАЛЛОҲ ЗАМОН ВА МАКОНДАН ОЛИЙДИР
Мушаббиҳа ва карромийлар: “Аллоҳ таоло Арш устини макон тутган. У бошқа жисмларга ўхшамаган бир жисмдир. Бунга Аллоҳ таолонинг: ﴿الرَّحْمَنُ عَلَى الْعَرْشِ اسْتَوَى﴾ “Раҳмон Аршга истиво қилди”[1], деган сўзи далилдир”, дейди. Уларга бундай деймиз: “Бу ўринда “истиво” сўзи “истийло” (эга бўлиш) маъносида тушунилади”. Уларнинг: “У жисмдир”, деган сўзини эса Аллоҳ таолонинг: …
БатафсилРАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ ҚЎРҚҚАН ФИТНА
(Бир ҳадис шарҳи) Фитналар ҳар доим бўлиб келган. Бундай ишлардан энг ёмони ноҳақдан ширк ва куфрда айблашдир. Бунинг оқибатида одамлар тинчлиги бузилади. Одамларнинг жону молини ҳалол қилиб олиш, тартибсизлик келтириб чиқариш ва муқаддас ислом номидан террористик ҳаракатларни амалга ошириш шулар жумласидандир. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бизни яхшиликка қандай буюрган бўлсалар, …
БатафсилАҲЛИ СУННАНИНГ ИККИ БУЮК ИМОМИ
Сохта шайхларнинг Ислом оламининг буюк намояндаларини, айниқса, аҳли сунна вал жамоа имомлари бўлмиш Имом Мотуридий ва Имом Ашъарийни адашганликда айблаши кундан-кунга авж олмоқда. Улар мусулмонларнинг соф эътиқодига раҳна солиш, ўзаро ихтилоф чиқариш орқали ўзига тобе қилишни мақсад қилган. Ушбу мақолада сохта шайхларнинг гаплари асоссиз эканини исботлаш кўзда тутилган. Ватандошимиз Муҳаммад …
БатафсилСОХТА “ТАРИҚАТ”ЛАРНИНГ НОЎРИН ИДДАОЛАРИ
Зарафшон воҳаси тарихида тариқатдан сабоқ беришни даъво қилувчилар, сохта тариқатчилар ҳам учрайди. Сохта тариқатчилар деганда, тасаввуфнинг фақат ташқи жиҳатларига, маросим ва турли зикр мажлисларига асосий эътиборни қаратиб, унинг фалсафий-ирфоний хусусиятларидан бехабар фаолият юритаётган, муайян бир кишини пир санаб, унинг этагидан тутувчи, жамиятнинг бошқа аъзоларидан четлашиб, пир хизматини ҳаётдаги энг асосий …
Батафсил