Home / ЯНГИЛИКЛАР (page 50)

ЯНГИЛИКЛАР

ТУРКИЯДА МАЛАКА ОШИРАЁТГАН ТАДҚИҚОТЧИЛАР МУҲИМ УЧРАШУВЛАР ЎТКАЗИШМОҚДА

Имом Бухорий, Имом Термизий ва Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказлари илмий ходимлари Туркия Республикасида амалга оширилаётган малака ошириш курслари доирасида Анқарада жойлашган Туркия Республикаси Диёнат ишлари бошқармасида бўлиб, Дин ишлари бўйича Олий Кенгаш профессори, доктор Холис Айдемир, Узайр Бозкурт, Юнус Аккая ҳамда хорижий тил ва лаҳжалар бўлими бошлиғи Юнус Юксек …

Batafsil

ТУРКИЯДАГИ ЎҚУВЛАР САМАРАЛИ ЎТМОҚДА

Туркиянинг Анқара шаҳрида малака ошираётган ўзбекистонлик тадқиқотчилар дастурга биноан профессор, доктор Исмоил Хакки Унел маърузасини тинглашди. Маърузачи ҳанафия тарихи, Абу Ҳанифанинг ҳадис илми борасидаги изланишлари хусусида қимматли ва қизиқарли маълумотлар билан ўртоқлашди. Маъруза якунида доктор Унел тингловчиларнинг барчасига ўз муаллифлигида чоп этилган адабиётлар нусхаларини тақдим этди. Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот …

Batafsil

СТИПЕНДИЯ СОВРИНДОРИ МАРКАЗ ДИРЕКТОРИ ҚАБУЛИДА БЎЛДИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Шовосил Зиёдов яқинда Марказга илмий амалиёт ўташ учун келган Имом Бухорий номидаги халқаро стипендия совриндори Нурул Ҳафизаҳ Муҳаммад Нурни қабул қилди. Марказ раҳбари Нур хонимни дастур ғолиблиги билан қизғин муборакбод этди. Мулоқотда Марказда Малайзиядаги илмий муассасалар билан ўрнатилган ҳамкорлик алоқаларининг айни пайтдаги ҳолати ҳамда …

Batafsil

ТАДҚИҚОТЧИЛАРИМИЗ АНҚАРАДА ХОЖИ БАЙРАМ ВАЛИ УНИВЕРСИТЕТИДА БЎЛИШДИ

Аввал хабар қилганимиздек, Имом Бухорий, Имом Мотуридий ва Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари бир гуруҳ илмий ходимлари айни кунларда Туркияда малака ошириш дастурида иштирок этишмоқда. Куни кеча тадқиқотчилар Анқарадаги Хожи Байрам Вали университети Ислом илмлари факультетида бўлишиб, факультет декани, профессор, доктор Хасан Айик билан учрашди. Мулоқот чоғида меҳмонларга факультетда олиб …

Batafsil

Саудия Арабистонида Ўзбекистоннинг сармоявий ва сайёҳлик имкониятлари тақдим этилди

Жидда шаҳридаги Ўзбекистон Бош консулхонаси Саудия Арабистонидаги “Masic Holding” инвестицион компаниясида мамлакатимизнинг инвестициявий салоҳиятига бағишланган тадбир ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири. Саудиялик ишбилармонлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда ёзувчилар қатнашган ушбу тадбирда Бош консулхона томонидан Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ўзгаришлар, иқтисодиётни либераллаштириш ва ташқи савдони ривожлантириш йўлидаги …

Batafsil

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ТУРКИЯДА МАЛАКА ОШИРМОҚДА

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимлари Йўлдошхон Исаев, Тоҳир Эвадуллаев, Машраб Хидиров ва Баёзхон Маҳмудов Туркиянинг Анқара шаҳридаги Ислом тафаккури институтида малака ошириш ўқувларини бошлади. Жорий йилнинг май ойида Марказ делегациясининг ушбу институтга қилган ташрифи давомида ёзги малака ошириш дастурини йўлга қўйишга келишилган бўлиб, ўқувларнинг илк даврасини август ойида …

Batafsil

ЎЗБEКИСТОНЛИК ҲОЖИЛАРГА ЯРАТИЛГАН ШАРТ-ШАРОИТГА БУТУН ДУНЁ МУСУЛМОНЛАРИ ҲАВАС ҚИЛДИ

ҲАЖ — 2022 Фуқароларимизнинг диний эътиқод борасидаги ҳуқуқ ва эркинликлари тўла таъминланиб, мўмин-мусулмонларимиз ибодат амалларини эмин-эркин бажармоқдалар. Бу ҳақда сўз юритганда, икки йиллик коронавирус пандемияси чекловларидан сўнг бу йил 12 минг ватандошимиз муқаддас ҳаж амалларини бажариш имконига эга бўлгани, кейинги 6 ойда 40 мингга яқин юртдошимиз умра зиёратини адо этганини …

Batafsil

ХАЛҚАРО СТИПЕНДИЯНИНГ НАВБАТДАГИ СОВРИНДОРИ КЕЛДИ

Имом Бухорий номидаги халқаро стипендия дастурининг навбатдаги ғолиби Малайзия ислом цивилизацияси институти доценти Нурул Ҳафизаҳ Муҳаммад Нур Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига етиб келди. Стипендиатни директор ўринбосари, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Отабек Муҳаммадиев кутиб олди ва илмий ходимлар иши, яратилган шароитлар ҳамда Марказ музейи фаолияти билан таништирди. Муҳаммад …

Batafsil

НУФУЗЛИ ХАЛҚАРО АНЖУМАН ДОЛЗАРБ МАСАЛАГА БАҒИШЛАНДИ

Кеча пойтахтимизда “Қадимий ёзма манбаларни сақлаш ва тадқиқ этишнинг долзарб масалалари” мавзуида Ёш шарқшуносларнинг академик Убайдулла Каримов номидаги XVIII анъанавий халқаро конференцияси иш бошлади. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти, Ислом ҳамкорлиги ташкилоти ҳузуридаги Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ этиш маркази (IRCICA), Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси …

Batafsil

МАРКАЗ СТИПЕНДИЯСИ СОВРИНДОРЛАРИ ҲИСОБОТ ТАҚДИМОТИНИ ҚИЛИШДИ

Имом Бухорий номидаги халқаро стипендияси дастурининг ғолибларининг 2-жуфтлиги – Малайзия миллий университети Ислом цивилизацияси институти ўқитувчиси Муҳаммад Ҳилми Жалил ҳамда Л.Н.Гумилев номидаги Евроосиё Миллий университети (Қозоғистон) докторанти Алмас Имангалиев Марказда ўтаётган амалиёт даври якун топгани муносабати билан илмий тадқиқотларининг ҳисобот тақдимотини ўтказишди. Тақдимотда Марказ раҳбарияти ва илмий ходимлари иштирок этди. …

Batafsil