Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / МАҲАЛЛА РАИСЛАРИНИНГ ТОТУВЛИКНИ ТАЪМИНЛАШДАГИ ЎРНИ ИЛМИЙ АСОСЛАНДИ

МАҲАЛЛА РАИСЛАРИНИНГ ТОТУВЛИКНИ ТАЪМИНЛАШДАГИ ЎРНИ ИЛМИЙ АСОСЛАНДИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази бўлим бошлиғи Шукурилло Умаров айни кунларда Самарқандда давом этаётган вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари малакасини ошириш ўқув курси тингловчилари билан “Маҳалла раисларининг ижтимоий-маънавий муҳитни барқарорлаштириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлашдаги ўрни” мавзусида машғулот ўтказди.

Мазкур машғулотда маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлашда эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳатлар таҳлил қилиниб, бу йўналишлардаги ишларни янада такомиллаштириш юзасидан зарур илмий-амалий тавсиялар берилди.

Интерактив услублар асосида ўтказилган машғулот савол-жавобларга бой бўлди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Семинар мунозаралар майдонига айланди

Бугун, 2 май куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Маданий мерос агентлиги ҳузуридаги Самарқанд давлат …