Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / “ВАТАНГА ХИЗМАТ – ОЛИЙ ФАЗИЛАТ”

“ВАТАНГА ХИЗМАТ – ОЛИЙ ФАЗИЛАТ”

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институтида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганига 32 йил тўлиши ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Янги Ўзбекистон армияси – мамлакат қудрати, юксак ғурур ва садоқат тимсоли” шиори остида “Ватанга хизмат – олий фазилат” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Ватан ҳимоячиларининг фидойилиги, жасорати ва қаҳрамонликларини, шунингдек, улуғ аждодларимиз қолдирган бой маънавий меросни тарғиб қилиш, Қуролли Кучларимиздан ғурурланиш ва ҳарбий хизматга чуқур ҳурмат туйғуларини камол топтириш мақсадида ташкил этилган тадбирда институт талабалари ва педагог ходимлари иштирок этди.

Марказ бўлим бошлиғи Ш.Умаров ва илмий ходим А.Мамадалиев бугунги кунда Қуролли кучларимиз мамлакатимиз хавфсизлиги ва барқарорлигини, сарҳадларимиз дахлсизлигини таъминлашга қодир бўлган, ҳаракатчан ва пухта қуролланган қудратли кучга айланганини алоҳида эътироф этди. Шунингдек, ёшларимиз қалбида армиямиз билан фахрланиш туйғуси, ватан ҳимоячисидек олижаноб касбга ҳурмат-эҳтиром ҳисси янада ортиб бораётгани таъкидланди.

Шунингдек, миллий армиямиз сафларида хизмат қилаётган барча ҳарбийлар ҳамда фахрийларнинг Ватан ва халқ олдидаги хизматларини муносиб қадрлаш, уларни моддий ва маънавий рағбатлантириш, оиласи ва фарзандларини ижтимоий ҳимоя қилиш борасидаги ишлар йилдан йилга янги босқичга кўтарилаётгани хусусида ҳам сўз юритилди.

Тадбир Ватан ва унинг ҳимоячиларини мадҳ этувчи шеърларга уланиб кетди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Тарғибот тадбирлари бошланди

Ўтаётган ҳафтада Самарқанд вилоятидаги маҳалла ва таълим муассасаларида “Жаҳолатга қарши – маърифат” шиори остида кенг …