Home / ХАЛҚАРО ЯНГИЛИКЛАР / МАЗҲАБСИЗЛИК ЗАЛОЛАТГА ЕТАКЛАЙДИ

МАЗҲАБСИЗЛИК ЗАЛОЛАТГА ЕТАКЛАЙДИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Мисрдаги Ал-Азҳар университети профессори, Самарқанддаги Ҳадис илми мактаби ўқитувчиси Шайх Муҳаммад Жамолиддин Ҳошим иштирокида “Мазҳабсизликни  тарғиб қилишнинг ижтимоий хатарлари” мавзусида халқаро онлайн семинар бўлиб ўтди.

Олим мазҳабларнинг ислом жамиятидаги муҳим ўрнини қайд этиб, бу борадаги илмий ва диний маълумотларни келтирди. Унинг таъкидлашича, муайян сунний мазҳабга эргашиш жамият мустаҳкамлигини таъминлайди. Мазҳабсизлик йўли тутилса, жамият фирқаларга бўлиниб, парокандаликка учрайди.

Муҳаммад Ҳошим мазҳабларнинг аҳамияти ҳақида гапириб, мазҳабсизликнинг хатарларини бирма-бир баён қилди. Мазҳабларнинг пайдо бўлиш тарихига алоҳида тўхталиб, ҳақлигига уламолар иттифоқ қилган йўналишлар хусусида маълумот берди.

Таъкидланганидек, диний масалаларда етарли билимга эга бўлмаган киши мустақил равишда оят ва ҳадислардан шаръий ҳукм чиқара олмайди. Мазҳаб таълимотларида эса шаръий масалалар ислом илмлари, халқнинг урф-одатлари, қадриятлари, миллий хусусиятларидан келиб чиқиб, энг мақбул тарзда ҳал этилади.

Семинар давомида мазҳабсизликка оид турли ихтилофли ҳолатлар атрофлича таҳлил қилинди. Маърузачи иштирокчиларни қизиқтирган барча саволларга илмий асосда жавоб қайтарди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Марказ илмий ходимлари – “Россия мусулмонларининг VI халқаро форуми”да

Шу кунларда Россия Федерацияси Татаристон Республикасининг Қозон шаҳрида жойлашган Булғор ислом академиясида “Россия мусулмонларининг VI …