Home / ЯНГИЛИКЛАР

ЯНГИЛИКЛАР

Марказда икки ой: “Ҳидоя” меросига илмий нигоҳ

Марказ амалиётчиси, Имом Бухорий номидаги халқаро стипендия дастури совриндори, Туркиянинг Мармара университети докторанти Данияр Иссабеков “Ислом ҳуқуқи меросидаги “Ҳидоя” асари ва унга қилинган тафсирларнинг қиёсий таҳлили” мавзусида илмий тақдимот ўтказди. Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ходимлари қатнашган тадбирда тадқиқотчи асар тафсирида Марказий Осиё ва араб шарқи уламолари томонидан қўлланган услубларни …

Батафсил

Маърифатга йўғрилган илҳомбахш сафар

Марказ амалиётчиси, Имом Бухорий номидаги халқаро стипендия дастури совриндори – Малайзия Халқаро ислом университети доценти др. Хайрил Ҳусайний бин Жамил илмий амалиёти якунларига доир тақдимот ўтказди. “Ҳадис илми ривожидаги ёрқин истиқболлар: Ўзбекистонга илмий сафар таассуротлари” мавзусида ўтган тадбир асосан юртимизда диний маърифат йўналишида фаолият олиб бораётган муассасалар, таълим масканлари ва шаклланган …

Батафсил

Виждон эркинлиги ва дин соҳасидаги давлат сиёсати: Мазмун ва амалий ифода

Юртимизда фуқароларнинг виждон эркинлигини мустаҳкамлаш, диний соҳани соғлом ва барқарор асосда ривожлантириш мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётининг устувор йўналишларидан бирига айланган. Бу борада амалга оширилаётган ислоҳотлар, қабул қилинаётган ҳужжатлар ва уларнинг ҳаётдаги амалий ифодаси кўп миллатли ва конфессияли Ўзбекистон аҳолисининг турли қатламлари учун кенг имконият ва қулайликлар яратмоқда. Айнан шу мақсадда яқинда …

Батафсил

Улуғ алломалар мероси — маънавий қудратимиз асоси

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясида буюк алломаларимиз ҳаёти ва илмий меросига бағишлаб “Аждодлар мероси – маънавият ва маърифат манбаи” мавзусида китоблар кўргазмаси ташкил қилинди. Аллома аждодларимиз қолдирган бебаҳо илмий ва ижтимоий меросни кенг жамоатчиликка танитиш, ёш авлод қалбида китобга муҳаббат ва илмга ҳурмат-эътибор туйғусини мустаҳкамлашга …

Батафсил

Ёшлар тарбиясига сидқидилдан ёндашиш – ҳам қарз, ҳам фарз

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Кичик мутахассислар тайёрлаш маркази ҳамкорлигида ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари билан “Диний экстремизм ва радикаллашувнинг олдини олиш” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.   Диний эркинликни таъминлаш, давлат ва диний ташкилотлар ўртасидаги муносабатлар, экстремистик ғояларга қарши курашиш, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг …

Батафсил

Ислом маданияти пойтахтида илмий-маданий мулоқот

27 май куни Самарқанд шаҳрида “Ислом дунёсининг маънавий мероси ва маданий ифодалари: хаттотлик, мусиқа, шеърият ва ҳамжиҳатлик” мавзусида халқаро форум бўлиб ўтди. Самарқанд – 2025 йилда Ислом дунёсининг маданий пойтахти деб эълон қилиниши муносабати билан ICESCO ташаббуси билан ташкил этилган нуфузли анжуманда аъзо давлатларнинг маданият ишлари вазирлари, халқаро ташкилот ва …

Батафсил

Келажак бунёдкорлари – Марказда

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Самарқанд туман ихтисослаштирилган мактаби ҳамкорлигида “Жаҳолатга қарши – маърифат” ғояси асосида “Ўзбекистон – бағрикенг диёр: Маданий мерос ва динлараро мулоқот” мавзусида маърифий тадбир ўтказилди. Унда Марказ илмий ходимлари, ихтисослаштирилган мактабнинг устоз ва ўқувчи ёшлари иштирок этди. Йигит-қизларимизнинг жаҳон андозаларига …

Батафсил

Ислом ва соғлом турмуш тарзи: Илмий-амалий ёндашув

Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясида “Ислом – саломатлик тарғиботчиси” мавзусида республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралда ёшлар билан очиқ мулоқоти доирасида берилган топшириқлар, шунингдек, 2025 йил 21 апрелдаги “Фуқароларнинг виждон эркинлиги ҳуқуқи кафолатларини янада мустаҳкамлаш ҳамда диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги …

Батафсил

Самарқанд Ислом дунёсининг маданият пойтахтига айланади

Ислом дунёси таълим, фан ва маданият ташкилоти (ICESCO) бош директори Салим бин Муҳаммад Ал-Малик Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов билан учрашди. Бу ҳақда “Ал-Арабия” нашри ёзган. Мулоқот давомида кенгайиб бораётган ҳамкорлик ҳолати юзасидан атрофлича фикр алмашилган. ICESCO томонидан амалга оширилаётган истиқболли ташаббуслар, жумладан 2025 йил Самарқанд шаҳри Ислом дунёсининг …

Батафсил

Ўзбекистон – диний бағрикенглик ва маърифий тараққиёт намунаси

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида “Диний бағрикенглик ва ижтимоий тотувлик: Ўзбекистон тажрибаси” мавзусида халқаро давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда Марказ ходимлари, диний соҳа ва жамоатчилик вакиллари, Кувайтдан тарихчи олимлар иштирок этди. Анжуманда мамлакатимизда виждон эркинлигини таъминлаш, турли дин ва миллат вакиллари ўртасида ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш йўлида олиб …

Батафсил