Home / ЯНГИЛИКЛАР

ЯНГИЛИКЛАР

Юта штати делегацияси – Марказ меҳмони

Бугун, 26 апрель куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига айни кунларда мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган Америка Қўшма Штатлари Юта штати Сенати делегацияси аъзоларининг бир гуруҳи ташриф буюрди. Олимлар ва жамоат ташкилотлари вакилларидан иборат меҳмонларни Марказ директори Шовосил Зиёдов кутиб олиб, музей фаолияти ва ундаги экспонатлар билан таништирди. Делегация аъзоларида муҳаддислар …

Batafsil

Тавсиялар амалиётда қўлланади

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ходимлари томонидан Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш марказининг Самарқанд вилоят минтақавий филиалида “Жаҳолатга қарши – маърифат” ғояси асосида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Бухоро, Навоий, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида фаолият олиб бораётган имом-хатиблар қатнашган тадбирда Марказ бўлим бошлиғи Шукрулло Умаров аҳолини, хусусан, ёшларни бой …

Batafsil

Тарғибот тадбирлари – Каттақўрғонда

Самарқанд вилояти бўйлаб “Жаҳолатга қарши– маърифат” шиори остида маҳаллаларда ўтказилаётган навбатдаги тарғибот тадбирлари Каттақўрғон туман ҳокимлиги ва Дин ишлари бўйича қўмитанинг туман бўлими ҳамкорлигида тумандаги “Мойбулоқ” МФЙда ташкил этилди. Унда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори ўринбосари Отабек Муҳаммадиев маҳалла фаоллари билан аҳоли ўртасида олиб борилаётган ҳалол ва фаол меҳнат …

Batafsil

Тарғибот тадбирлари бошланди

Ўтаётган ҳафтада Самарқанд вилоятидаги маҳалла ва таълим муассасаларида “Жаҳолатга қарши – маърифат” шиори остида кенг кўламли тарғибот тадбирлари бошланди. Ҳудудларда ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштиришга қаратилган тадбир дастлаб Самарқанд шаҳридаги “Жўйичуқур” маҳалласи аҳли иштирокида ташкил этилди. Унда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Шовосил Зиёдов томонидан мамлакатимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган …

Batafsil

Маҳалла раислари ўқуви

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази бўлим бошлиғи Шукурилло Умаров Самарқандда вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари малакасини ошириш бўйича ўтказилаётган ўқув курси доирасида тингловчилар учун “Ижтимоий-маънавий муҳитни барқарорлаштириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлашда маҳалла раисларининг ўрни” мавзусида машғулот ўтказди. Вилоятдаги маҳаллаларнинг …

Batafsil

Машғулотлар амалиёт билан боғланди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан ўтган давр мобайнида қатор халқаро нуфузли ташкилот ва илмий муассасалар билан ўзаро ҳамкорликка оид англашув меморандумлари имзоланиб, муайян ишлар амалга ошириб келинмоқда. Халқаро фаолият йўналишидаги мазкур ишларнинг мантиқий давоми сифатида имзоланган англашув меморандуми ижроси асносида Самарқанд шаҳрида АҚШ Тинчлик институти (USIP) томонидан Марказ илмий …

Batafsil

Марказ олими – йирик анжуманда

Бугун, 24 апрел куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “Ислом дини асл манбаларини талқин қилишдаги ёндашувлар: муаммо ва ечимлар” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Соҳанинг мамлакатимиздаги таниқли олим ва мутахассислари қатнашган анжуманда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази бўлим бошлиғи, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим …

Batafsil

Муфтий ҳазратлари Исломий фиқҳ академияси аъзолигига қабул қилинди

20 апрель куни Саудия Арабистони пойтахтида Ислом олами уюшмаси таркибидаги Исломий фиқҳ академиясининг 23-давра йиғилишида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ушбу Кенгаш аъзолигига қабул қилинганлари эълон қилинди. Исломий фиқҳ академияси Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларини ушбу нуфузли академия аъзолигига қабул қилиш ҳақида қарор қабул қилди. Унда иштирок …

Batafsil

Жамият барқарорлигини таъминлашда ёшларнинг ўрни

Самарқанд давлат чет тиллар институтида «Жаҳолатга қарши – маърифат» ғояси асосида «Радикализм – жамият барқарорлигига таҳдид. Талаба-ёшларни радикал ақидавий оқимлар таъсиридан асраш» мавзусида бўлиб ўтган маърифий тадбир бўлиб ўтди. Унда Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот маркази директорининг маслаҳатчиси, Фалсафа фанлари доктори, профессор Б.Тўраев, Дин ишлари бўйича қўмитанинг Самарқанд вилояти бошқармаси …

Batafsil

Тасаввуф – йирик ижтимоий воқелик сифатида

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари институти билан ҳамкорликда “Зарафшон воҳаси маданий бойликлари” туркумида навбатдаги онлайн семинар бўлиб ўтди. Унда Марказ ходимлари, юртимиз ва хориждаги илмий муассасалар тадқиқотчилари, шунингдек, Германия, Австрия ва Туркиядан олимлар иштирок этди. Семинарда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази …

Batafsil