16 ноябрь – Халқаро диний бағрикенглик куни муносабати билан Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Вилоятдаги қатор муассасаларнинг диний-маърифий соҳада самарали меҳнат қилиб, жамиятда бағрикенглик, ўзаро ҳурмат ва мафкуравий барқарорлик тамойилларини мустаҳкамлашга ҳисса қўшаётган вакиллари “Диний бағрикенглик” кўкрак нишони билан тақдирланди. Мукофотларни Самарқанд вилояти ҳокимининг жамоат …
БатафсилСамарқанд – илм, маърифат ва маънавий мероснинг узилмас силсиласи
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида 19 ноябрь куни Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ этиш маркази (IRCICA) билан ҳамкорликда “Марказий Осиё – Ислом маданияти ва санъати ўчоғи” илмий лойиҳаси доирасида навбатдаги онлайн семинар ўтказилди. Унда Қозоғистондаги Нур-Муборак Миср Ислом маданияти университети Исломшунослик кафедраси катта ўқитувчиси Бижан Илесбеков “Аҳмад ибн Мансур …
БатафсилАхборот очиқлиги бўйича халқаро тренинг бошланди
Айни кунларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази ва ЮНЕСКО ҳамкорлигида “Мулоқот орқали ҳисоботдорликни шакллантириш” лойиҳаси доирасида вазирлик ва идоралар матбуот котиблари учун тренинглар серияси бошланди. Ўқув Швейцариянинг Тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги томонидан ташкил этилди. Мазкур тренингда Марказимиз Матбуот хизмати раҳбари Шерзод Маматов ҳам …
БатафсилҚўлёзма мерос ва замонавий тадқиқотлар
Денов тадбиркорлик ва педагогика институтида “Миллий тарих ва жаҳон тарихининг замонавий талқини: Муаммо ва ечимлар” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. Унда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходими Меҳрожиддин Амонов “Нодир ёзма манбалар (Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази қўлёзмалар фонди мисолида)” номли маърузаси билан иштирок этди. Тадқиқотчи Марказ қўлёзмалар …
БатафсилИлмий ҳамкорликнинг янги нуқталари
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Хожа Аҳмад Яссавий номидаги халқаро қозоқ-турк университети делегацияси ташриф буюрди. Меҳмонлар дастлаб Марказ музейи билан таништирилиб, уларга Имом Бухорий ҳазратларининг ҳаёти ва илмий мероси ҳақида батафсил маълумот берилди. Делегация аъзолари музейдаги нодир қўлёзмалар, тарихий экспонатлар ва Марказда яратилган замонавий илмий муҳитдан катта таассурот олди. Шунингдек, …
БатафсилФин делегацияси ташрифи
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Финляндия мусулмонлари жамияти имоми Рамил Беляев бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар муассаса фаолиятининг асосий йўналишлари ва амалга оширилаётган маърифий лойиҳалар билан яқиндан танишди. Ташриф музей экспозицияларини кўздан кечиришдан бошланди. Делегация аъзоларига Марказнинг ташкил этилиши, Имом Бухорий ва бошқа улуғ аллома аждодларимизнинг буюк меросини халқаро миқёсда …
БатафсилМаънавий тараққиёт ва ижтимоий хавфсизлик уйғунлиги
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ташаббуси билан Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасида “Демократик жамият барпо этиш шароитида диншуносликнинг долзарб муаммолари” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Илмий ходим Б.Маҳмудов мамлакат ва жаҳон миқёсида кузатилаётган мафкуравий бўҳронлар, жамиятда соғлом диний муҳитни шакллантириш, ёшларни турли ёт ғоялар таъсиридан асраш ва диний бағрикенгликни мустаҳкамлаш масалалари …
БатафсилЮксак эътироф
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази жамоаси учун қувончли янгилик! Марказ директори, тарих фанлари доктори, профессор Зиёдов Шовосил Юнусович 2025 йилги “Ўзбекистоннинг таниқли олимлари” энциклопедиясига киритилди. Мазкур энциклопедия мамлакат илм-фани ривожига муносиб ҳисса қўшган, илмий-тадқиқот соҳасида юқори натижаларга эришган, жамоатчилик орасида юксак обрў-эътибор қозонган шахслар тўғрисидаги нуфузли нашр ҳисобланади. Профессор Шовосил …
БатафсилБАFРИКЕНГЛИК ҚАРОР ТОПГАН ЮРТДА РИВОЖЛАНИШ БЎЛАДИ
Аллоҳ таолога беадад шукрки, юртимизда юздан зиёд миллат ва элат вакиллари ўзаро ҳурмат, дўстлик ва ҳамжиҳатлик муҳитида яшайди. Албатта, башарият учун хайрли бўлган бу ҳодиса замирида янги Ўзбекистоннинг бағрикенглик ва тотувлик ғояларига хайрихоҳлик сиёсати мужассам. Ўзбек халқи асрлар мобайнида эътиқод қилиб келаётган, инсон қадрини, илм-маърифатни, эзгулик ва бағрикенгликни тарғиб этувчи …
БатафсилМаърифат ва соғлом дунёқараш йўлида
Урганч давлат тиббиёт институтида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ташаббуси билан “Миллий қадриятлар ва уларнинг миллат маънавиятидаги ўрни” рукнида “Ўзбекистон – миллатлараро тотувлик ва бағрикенглик юрти” мавзусида маънавий-маърифий учрашув ўтказилди. Талаба-ёшлар онгида соғлом дунёқарашни мустаҳкамлаш, уларни турли ёт ғоялар таъсиридан асраш, шунингдек, қалбига ватанпарварлик, бағрикенглик ва маърифатпарварлик туйғуларини чуқур сингдириш …
Батафсил
Imom Buxoriy xalqaro ilmiy-tadqiqot markazi bukhari.uz






