Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Маънавий тараққиёт ва ижтимоий хавфсизлик уйғунлиги

Маънавий тараққиёт ва ижтимоий хавфсизлик уйғунлиги

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ташаббуси билан Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасида “Демократик жамият барпо этиш шароитида диншуносликнинг долзарб муаммолари” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Илмий ходим Б.Маҳмудов мамлакат ва жаҳон миқёсида кузатилаётган мафкуравий бўҳронлар, жамиятда соғлом диний муҳитни шакллантириш, ёшларни турли ёт ғоялар таъсиридан асраш ва диний бағрикенгликни мустаҳкамлаш масалалари ҳақида атрофлича маъруза қилди. Мамлакатимизда диний соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, аҳоли орасида маърифий саводхонликни ошириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ва уларнинг ижтимоий барқарорликни таъминлашдаги аҳамиятини батафсил ёритиб берди.

Соҳа ходимлари ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассисдан тегишли тушунтириш ва тавсияларни олди.

Тадбир якунида мазкур учрашув сабоқлари тизим ходимларининг маънавий-маърифий дунёқарашини янада кенгайтириш, шунингдек, жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари зиммасидаги масъулиятни янада чуқур англашга хизмат қилиши алоҳида таъкидланди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Илм ва маърифат – маънавий иммунитет асоси

Имом Фахриддин ар-Розий ислом таълим муассасасида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ташаббуси билан “Жаҳолатга қарши маърифат …