Урганч давлат тиббиёт институтида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ташаббуси билан “Миллий қадриятлар ва уларнинг миллат маънавиятидаги ўрни” рукнида “Ўзбекистон – миллатлараро тотувлик ва бағрикенглик юрти” мавзусида маънавий-маърифий учрашув ўтказилди.

Талаба-ёшлар онгида соғлом дунёқарашни мустаҳкамлаш, уларни турли ёт ғоялар таъсиридан асраш, шунингдек, қалбига ватанпарварлик, бағрикенглик ва маърифатпарварлик туйғуларини чуқур сингдириш мақсадида ташкил этилган тадбирда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимлари мавзу юзасидан маърузалар қилди.

Таъкидланганидек, юртимизда сўнгги йилларда миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни мустаҳкамлаш, миллий қадриятларни асраб-авайлаш, ёшларни мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилиш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ушбу жараёнда таълим масканлари ва илмий марказларнинг ўрни айниқса катта аҳамият касб этади.

Учрашувда миллий ғоя ва маънавий мероснинг ёшлар ҳаётида тутган ўрни, буюк аждодларимиз қолдирган улкан илмий-маънавий меросни чуқур ўрганишнинг нечоғли долзарблиги ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Тадбир жараёнида талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, мутасаддилардан кенг қамровли жавоблар олди.
Мулоқот очиқ ва самимий руҳда кечди.
Институт раҳбарияти бундай маърифий суҳбатлар ёшлар онгида миллий ғурур, фуқаролик масъулияти, ватанпарварлик ва бағрикенглик туйғуларини мустаҳкамлашда муҳим омил эканини алоҳида қайд этди.
Imom Buxoriy xalqaro ilmiy-tadqiqot markazi bukhari.uz






