Home / ЯНГИЛИКЛАР / Юксак эътироф

Юксак эътироф

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази жамоаси учун қувончли янгилик!

Марказ директори, тарих фанлари доктори, профессор Зиёдов Шовосил Юнусович 2025 йилги “Ўзбекистоннинг таниқли олимлари” энциклопедиясига киритилди.

Мазкур энциклопедия мамлакат илм-фани ривожига муносиб ҳисса қўшган, илмий-тадқиқот соҳасида юқори натижаларга эришган, жамоатчилик орасида юксак обрў-эътибор қозонган шахслар тўғрисидаги нуфузли нашр ҳисобланади. Профессор Шовосил Зиёдовнинг мазкур тўпламга киритилиши унинг тарихшунослик, ислом цивилизацияси мероси ва илмий тадқиқотлар методологияси йўналишларида амалга оширган кўп йиллик самарали илмий фаолиятига берилган юксак баҳо сифатида қабул қилинади.

Шу билан бирга, ушбу эътироф Марказ томонидан олиб борилаётган илмий-амалий ишлар, халқаро ҳамкорлик, ислом илмий меросини чуқур ўрганиш ва тарғиб қилиш борасидаги фаолиятнинг мамлакат илмий жамоатчилиги томонидан муносиб қадрланаётганидан яна бир далолат бўлади.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази жамоаси профессор Шовосил Зиёдовни мазкур шарафли эътироф билан табриклайди ва унинг изланишларида янги муваффақиятлар тилайди.

Check Also

Маърифат – жаҳолатга қарши энг олий куч

Урганч Давлат университетида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан ёшларда соғлом дунёқарашни мустаҳкамлаш, уларни турли …