Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР (page 58)

ФОТО ЛАВҲАЛАР

Туркиялик олимлар билан навбатдаги онлайн-семинар ташкил этилди

Айни вақтда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Туркиянинг Мармара университети ҳамкорлигида Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил Имом Бухорий таваллуди муносабати билан “Саҳиҳи Бухорийнинг нусхалари. Туркияда Бухорийхонлик” мавзусида онлайн-семинар бўлиб ўтмоқда. Семинарда Марказ илмий ходимлари, юртимизда диний-маърифий йўналишда фаолият кўрсатаётган ташкилот ва муассасаларнинг ёш олим ва тадқиқотчилари …

Batafsil

Нақшбандия асарлари ва уларнинг Туркиядаги таржималарига бағишланган онлайн-семинар ташкил этилди

Марказий Осиёда XIV асрда пайдо бўлган “Нақшбандия” тасаввуфий тариқатининг асосчиси Хожа Муҳаммад Баҳовуддин Нақшбанд 1318 йилда Бухоро ёнидаги Қасри Ҳиндуён қишлоғида туғилган ва 1389 йилда шу ерда вафот этган. Хожа Баҳоуддин Нақшбанд – юртимиздан етишиб чиққан буюк зотлардан бири. Тасаввуф тарихида кескин бурилиш ясаган авлиё ҳисобланади. Истиқлолнинг ўтган даври мобайнида …

Batafsil

МАРКАЗНИНГ ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛАРИ ЯНА БИТТАГА КЎПАЙДИ

Бугун, 4 июнь куни Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонаси ташаббуси билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Халқаро ислом академияси ҳамда Малайзиянинг Исломни англаш институти ҳамкорлигида диний-маърифий йўналишдаги илмий-тадқиқот масалаларига бағишланган онлайн мулоқот ташкил этилди. Унда дастлаб, Ўзбекистон ва Малайзия ўртасида маданий-маърифий, ижтимоий-гуманитар ва илм-фан йўналишида …

Batafsil

ИСЛОМ ИЛМНИ “ОЗОД” ҚИЛДИ

Марказ жамоаси халқаро миқёсда эришилган келишувларни он-лайн режимда муҳокама қилиб, хорижлик таниқли олимлар иштирокида илмий-семинарлар ўтказишни давом эттирмоқда.  Ана шундай тадбирларнинг навбатдагиси 24 апрель куни  Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ва Малайзия Ислом цивилизацияси институти ҳамкорлигида ташкил этилди. Унда юртимизда диний-маърифий йўналишда фаолият кўрсатаётган ташкилот ва …

Batafsil

Буюк аждодларимиз меросининг яна бир халқаро эътирофи

Истиқлол туфайли халқимизнинг асрий орзулари рўёбга чиқиб, миллий қадриятларимиз қайта тикланди. Ўзбекистонда барча жабҳалар қатори диний–маърифий соҳани ҳам ривожлантириш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш, асл инсонпарварлик тамойилларини очиб бериш, бу йўналишда малакали кадрлар тайёрлаш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Мамлакатимизда коронавирус туфайли карантин жорий қилинган бўлса-да, бошқа идора ва ташкилотлар сингари …

Batafsil

Имом Мотуридий ва унинг “Таъвилот ал-Қуръон” асари таржимасига бағишланган он-лайн семинар

Мамлакатимизда “Covid-19” инфекцияси туфайли карантин эълон қилиниши кундалик ҳаётнинг буткул тўхтаб қолишини англатмайди. Ўзбекистонда тожсимон вирус билан боғлиқ вазият ўз вақтида тўғри баҳоланиб, бир қарашда кескин туюладиган, аммо аслида ўта зарур бўлган чоралар кўрилди. Таълим муассасаларининг ёпилиши, оммавий тадбирларнинг бекор қилиниши, транспорт ҳаракатининг тўхтатилиши, идора ва ташкилотлар ходимларининг таътилга чиқиши …

Batafsil

Тоза ва озодаликда атрофимиздагиларга ибрат бўлайлик

Миллий қадрият, урф-одат ва анъаналаримиз, унинг замирида мужассам бўлган меҳр-оқибат, садоқат, ҳамфикрлилик каби эзгу фазилатлар халқимиз онгу шууридан мустаҳкам ўрин олган. Маънавий ҳаётимизнинг узвий қисмига айланган ҳашар ҳам янгича маъно-мазмун билан бойиб,  умуммиллий анъанага айланди. Ҳашар инсонларни бир-бирларига яқинлаштирувчи, бирлаштирувчи, озодалик ва покликни тарғиб қилувчи, миллий менталитетимизга хос бўлган қадриятларимизни …

Batafsil

“Кўкалдош” билим юртида мулоқот ва тақдимот

Юртимиздан етишиб чиққан муҳаддис, мутакаллим ва муфассирлар, фиқҳ илми, шунингдек, қатор диний ва дунёвий билимлар ривожига ҳисса қўшган буюк аждодларимиз ҳаёти ва илмий меросини ўрганиш, кенг тарғиб этиш ёшлар онгини, уларнинг маънавий-маърифий савиясини янада юксалтиришга хизмат қилади. Жорий йил 3-5 март кунлари Самарқандда ўтказилган “Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия …

Batafsil

Мадриднинг ислом маданияти маркази билан ҳамкорлик қилинади

Юртимиздаги тарихий обидалар, осори-атиқалар ва диққатга сазовор жойларни зиёрат қилиш мақсадида келган Мадриднинг ислом маданияти маркази  директорининг ўринбосари Ҳуссам Сиддиқ Хўжа бир гуруҳ қувайтлик сайёҳлар билан бирга Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига ташриф буюрди. Меҳмонларни марказ директори Ш.Зиёдов кутиб олди. Уларга марказ фаолияти, вазифа ва мақсадлари, илмий-тадқиқот ва халқаро ҳамкорлик …

Batafsil

Конференция иштирокчилари Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолияти билан танишди

Аввал хабар берилганидек, Самарқандда “Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди. Анжуман доирасида 4 февраль куни иштирокчиларнинг Самарқанд шаҳрининг диққатга сазовор жойлари, хусусан, Имом Мотуридий мақбараси, Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси …

Batafsil