Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР (page 43)

ФОТО ЛАВҲАЛАР

ҲАМКОРЛИКДАН БАРЧА БИРДЕК МАНФААТДОР

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган Австралия Фатво кенгаши Бош котиби, доктор Шайх Салим Алвон ал-Ҳусайний ҳамда Калифорниядаги (АҚШ) Анахейн ислом маркази доктори Шайх Билол ал-Ҳаллоқ билан учрашув бўлиб ўтди. Суҳбат аввалида директор Ш.Зиёдов меҳмонларга давлатимиз раҳбари ташаббуси билан бунёд этилган Марказнинг мақсад ва вазифалари, ўтган давр …

Batafsil

МАРКАЗ ТАДҚИҚОТЧИСИ БУЮК БРИТАНИЯДА МАЛАКА ОШИРМОҚДА

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази Зиёрат туризмини ривожлантириш илмий бўлими бошлиғи Барот Амонов Буюк Британиядаги Оксфорд ислом тадқиқотлари маркази (OIC)да малака оширишни бошлади. Кеча у Марказ директори Др.Фарҳан Аҳмад Низами ҳузурида бўлиб, Оксфорд ислом тадқиқотлари маркази кутубхонасига Марказ томонидан нашр этилган китоблар ва эсдалик совғаларини ҳадя қилди. …

Batafsil

БУТУНЖАҲОН МУСУЛМОН УЛАМОЛАРИ УЮШМАСИ АЪЗОЛАРИ – МАРКАЗ МЕҲМОНИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган Австралия Фатво кенгашининг Бош котиби, доктор Шайх Салим Алвон ал-Ҳусайний ҳамда Калифорниядаги Анахейн ислом маркази доктори Шайх Билол ал-Ҳаллоқ ташриф буюрди. Меҳмонлар даставвал Марказ музейи ва экспонатлар билан танишиб, буюк муҳаддис олим сийрати ва Имом Бухорий қолдирган бой маънавий мероснинг умумбашарий …

Batafsil

“Мусулмон  олимларининг жаҳон тараққиётига қўшган ҳиссаси” мавзусида халқаро илмий-амалий форум бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 26 январ куни Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонаси кўмагида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Ўзбекистон халқаро Ислом академияси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Малайзия миллий университети ҳузуридаги Ислом цивилизацияси институти ҳамкорлигида “Мусулмон олимларининг жаҳон тараққиётига қўшган ҳиссаси” мавзусида халқаро илмий-амалий веб-форум ўтказилди. Тадбирда 100 дан ортиқ маҳаллий ва …

Batafsil

“УМРА – 2022”: Макка ва Мадина зиёратчиларни қабул қилишга тайёр!

Ислом манбаларида ҳаж ва умра қилувчиларга кўмак берган, унинг оғирини енгил қилган кишига катта ажру савоблар борлиги баён этилган. Айни кунларда зиёратчилар ибодатларини эмин-эркин адо этишлари учун қулай шарт-шароитларни ҳозирлаш ишлари Саудия Арабистонидаги ҳамкор ширкат томонидан якунига етказилди. Аввал, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари кўп йиллик тажриба …

Batafsil

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ТУРКИЯДА АМАЛИЁТ ЎТАМОҚДА

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази Қўлёзмалар билан ишлаш ва музей бўлимининг 3 нафар илмий ходими Туркия Республикасига илмий сафарга жўнаб кетди. Сафар Туркия университетлари ва тадқиқот марказлари билан ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш юзасидан эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича имзоланган “Йўл харитаси” ижроси доирасида уюштирилган бўлиб, бир ой муддатга мўлжалланган. Сафарнинг …

Batafsil

Ҳаракатлар стратегиясидан – Тараққиёт стратегияси сари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси ва уни 2022 йилда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”ни тасдиқлашни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси муҳокамасига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Ҳадис илми мактаби билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда профессор ўқитувчилар, тадқиқотчилар …

Batafsil

ЎЗБЕКИСТОН ФАЙЛАСУФЛАРИ ЕТАКЧИСИ ХОТИРЛАНДИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ўзбекистон файласуфлари миллий ассоциацияси ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта таълим вазирлиги Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳамкорлигида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, Беруний номидаги Давлат мукофоти лауреати, фалсафа фанлари доктори, академик Хайруллаев Музаффар Муҳитдиновичнинг 90 йиллигига бағишлаб “Шарқ Ренессанси: фалсафа, …

Batafsil

Халқаро марказ ЎзЖОКУда китоблар тақдимоти ўтказди

Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ҳамда Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи ҳамкорлигида Марказ томонидан нашр этилган китоблар тақдимоти ўтказилди. Халқаро марказ директори Шовосил Зиёдов, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори Шерзодхон Қудратхўжа, Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи бош муҳаррири Воҳид Аҳмедов …

Batafsil

Академия битирувчилари – потенциал номзод

Ўзбекистон халқаро ислом академиясида соҳада фаолият олиб борувчи қатор муассасалар ҳамкорлигида академиянинг битирувчи талабалар бандлигини таъминлашни самарали ташкил этиш мақсадида ”Карьера куни” тадбири ўтказилди. Унда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ҳам мавжуд вакант ўринлар тўғрисидаги маълумотлар билан қатнашиб, академия бакалавриатининг 8 нафар битирувчи талабасини Марказ илмий ходимлигига …

Batafsil