Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / МУЛОҚОТЛАР НУКУС ТУМАНИДА ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

МУЛОҚОТЛАР НУКУС ТУМАНИДА ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

28 ноябрь куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг тарғиботчилар гуруҳи Қорақалпоғистондаги Нукус тумани маҳаллаларида иш олиб борди.

 “Тўктов”, “Бақаншақлы” “Қирантов” ва “Ақманғыт” маҳаллалари вакиллари билан ўтказилган учрашувларда диннинг асл моҳияти, исломнинг бағрикенглик ва инсонпарварлик ғоялари ва мафкуравий иммунитетни кучайтириш чоралари хусусида суҳбат қурилди.

Дин ниқоби остидаги даъватлардан кўзланган асосий мақсадлар очиб берилиб, йиғилганлар ахборот таҳдидларининг салбий ижтимоий оқибатларидан огоҳ этилди.

Шундай тадбирлар Қорақалпоғистон тиббиёт институти ва Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида ҳам ташкил этилди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Малайзиянинг илмий марказлари Ўзбекистон билан ҳамкорликдан мамнун

Шу кунларда мамлакатимизнинг бир гуруҳ исломшунос олимлари Малайзия давлатида илмий-маърифий ташриф билан бўлиб турибди. Ўзбекистон …