Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / “КОНСТИТУЦИЯ – ХАЛҚЧИЛ ДАВЛАТ, БАРҚАРОР ТАРАҚҚИЁТ ВА ФАРОВОН ҲАЁТ АСОСИ”

“КОНСТИТУЦИЯ – ХАЛҚЧИЛ ДАВЛАТ, БАРҚАРОР ТАРАҚҚИЁТ ВА ФАРОВОН ҲАЁТ АСОСИ”

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганига 31 йил тўлиши муносабати билан “Конституция – халқчил давлат, барқарор тараққиёт ва фаровон ҳаёт асоси” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Марказ директори Шовосил Зиёдов йиғилганларни қутлуғ сана билан табриклаб, жорий йилда умумхалқ референдуми натижасида тубдан янгиланган Бош қонун қабул қилингани ва миллий давлатчилигимиз тарихида илк бор барча устувор қоидалар тўғридан-тўғри қўлланадиган мукаммал Конституцияга эга бўлганимизни мамнуният билан таъкидлади.

Янги таҳрирдаги Бош қомусимизда давлатнинг ижтимоий соҳадаги мажбуриятларига оид нормалар уч баробар кўпайтирилди. Янгиланган Конституциямизга киритилган қўшимча ва ўзгартишлар халқимиз турмуш тарзини янада юксалтиришга, инсон қадрини ошириб, Ватанимизни янги босқичда изчил ривожлантиришга хизмат қилади. Зеро, Конституциямизнинг ғояси, асосий принцип ва қоидалари умумэътироф этилган халқаро талаблар билан бирга, халқимизнинг минг йиллардан буён шаклланиб келган қадриятларини ҳам ўзида мужассам этган.

Тадбирда Бош қомусимизнинг ҳаётимиздаги ўрни, мустақил мамлакатимизда демократик тамойилларнинг барқарорлашуви, очиқ фуқаролик жамиятини барпо этиш, ижтимоий-иқтисодий ривожланишдаги аҳамияти ҳақида сўз борди.

Таъкидланганидек, янгиланган Конституциямиз асосида мамлакатимизда инсон қадри тамойилини ўзида мужассам этган ижтимоий-сиёсий муҳит шаклланмоқда. Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг мутлақо ўзига хос механизмлари ҳаётга татбиқ этиляпти. Давлатнинг фуқароларга ғамхўрлиги янада кучаймоқда.

Иштирокчилар Бош қомусимизга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳамда уларда акс этган “инсон – жамият – давлат” тамойилининг мазмун-моҳияти хусусида фикр алмашиб, эл-юрт саодати йўлида янгиланган Бош қонунимизнинг кучга киргани барчанинг зиммасига фавқулодда юксак масъулият юклашини қайд этди.

Тадбир кўтаринки руҳ ва байрамона кайфиятда ўтди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Исломнинг тараққиётни белгиловчи мезонлари

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ҳадис илми мактабига Индонезиянинг Шимолий Суматра провинцияси Уламолар кенгаши …