Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / САУДИЯ АРАБИСТОНИДАГИ ЙИРИК ИЛМИЙ МУАССАСА БИЛАН ҲАМКОРЛИК ЎРНАТИЛАДИ

САУДИЯ АРАБИСТОНИДАГИ ЙИРИК ИЛМИЙ МУАССАСА БИЛАН ҲАМКОРЛИК ЎРНАТИЛАДИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига 30 ноябрь куни Саудия Арабистонининг Подшоҳ Салмон номидаги Халқаро араб тили академияси Бош котибининг ўринбосари профессор Иброҳим Абанмай раҳбарлигидаги делегация ташриф буюрди.

Меҳмонларни Марказ раҳбари Шовосил Зиёдов кутиб олиб, муассаса фаолияти ва музей билан таништирди.

Ўзаро мулоқотда делегация раҳбари академия фаолияти, унда араб тилини ўқитиш бўйича қўлланаётган услублар, арабшуносликка оид миллий ва халқаро миқёсдаги илмий тадқиқот ишлари тўғрисида маълумот берди. Марказ раҳбарияти бошчилигида бу ерда олиб борилаётган илмий фаолиятнинг ютуқларига, жумладан, халқаро ҳамкорлик, қўлёзма асарлар тадқиқи соҳасидаги ишларга, шунингдек, Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Имом Доримий каби алломаларимизнинг нодир асарлари таржималарига юқори баҳо берди.

Учрашувда яқин келажакда икки илмий муассаса ўртасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш истиқболлари юзасидан фикр алмашилиб, қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, биргаликда халқаро илмий анжуманлар ва ўқув семинарлар ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Юракни мадҳ этган садо!

Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинган кун муносабати билан Марказда “Юракни мадҳ этган садо!” шиори …