Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг тарғибот гуруҳи 30 ноябрь куни тадбирларни Қорақалпоғистоннинг Амударё туманида ўтказди.
“Алишер Навоий”, “Чордара”, “Янгиобод” ва “Ойбек” МФЙда фаоллар, нуронийлар ва уюшмаган ёшлар иштирокида ўтган учрашувларда Ватанга садоқат, юрт тинчлиги, мамлакатимизда инсон манфаатлари йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар ва кенг кўламли бунёдкорлик ишлари, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик, ёш авлод турли бузғунчи ғоялар таъсирига тушиб қолишининг олдини олишга оид масалалар ҳамда шукроналик туйғулари ҳақида фикр юритилди. Инсон ҳаётдан мамнун бўлиб яшаса, фаровон турмушни қадрласа, бемаъни ўй-хаёллар ва номаъқул ишлардан йироқ бўлиши қайд этилди.
Маънавий-маърифий тадбирлар Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети ҳамда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Нукус филиалида ҳам ташкил этилди.