Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / ТАРБИЯГА БАРЧА МАСЪУЛ

ТАРБИЯГА БАРЧА МАСЪУЛ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази тарғиботчилари 29 ноябрь куни Қорақалпоғистоннинг Хўжайли туманида бўлди.

“Наврўз”, “Тутзар” “Нурли жол” ва “Жайҳун” маҳаллалари аҳли иштирокида ташкил этилган тадбирларда маърузачилар томонидан айрим ёшларимизнинг турли радикал ғоялар таъсири тушиб қолаётгани, ҳар хил сайт ва ижтимоий тармоқлар орқали нохолис маълумотлар олиб, онги заҳарланаётгани хавотирли экани, бунинг олдини олиш учун ота-оналар фарзандлар тарбиясига янада эътиборлироқ бўлиши лозимлиги тушунтириб ўтилди.

Тадбирлар Навоий давлат кончилик ва технологиялар университетининг Нукус кончилик институти ҳамда Ўзбекистон давлат консерваторияси Нукус филиалида ҳам ташкил этилди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

“Маърифат карвони” — маънавиятнинг нурли йўлида

“Маърифат карвони” илмий-маърифий ва маданий тарғибот лойиҳаси доирасида 5 декабрь куни Қашқадарё, Навоий, Андижон ва …