Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР

ФОТО ЛАВҲАЛАР

Лаборатория фаолияти такомиллашмоқда

Ўтган йили Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида қўлёзма китобларни реставрация қилиш лабораторияси фаолият бошлаганини хабар қилган эдик. Бугунги кунгача ушбу йўналишда аҳоли томонидан тақдим этилган қимматли қўлёзма китоблар ҳамда Марказ фондида сақланаётган ёзма манбалар изчил ўрганилиб, жами 300 дан ортиқ қўлёзма асарда консервация – чанг ва ғубордан эҳтиёткорлик билан қуруқ …

Батафсил

Илм-фан ва маданий мерос ривожи йўлида

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Малайзия технология университети (МТУ) Ижтимоий-гуманитар фанлар факультети декани, Ислом, фан ва цивилизация бўйича илғор тадқиқотлар маркази директорининг ўринбосари Моҳд Ҳилми бин Рамли раҳбарлигидаги делегация ташриф буюрди. Марказ директорининг ўринбосари Отабек Муҳаммадиев меҳмонларни музейнинг экспозициялари, қўлёзмалар фонди, илмий ишланмалар ва мавжуд шароитлар билан таништирди. Делегация аъзоларига …

Батафсил

Халқ дипломатияси ва глобал ҳамжиҳатлик

Ўтган ҳафта Тошкентда ШҲТ Халқ дипломатияси маркази, Барқарор ривожланиш маркази ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳамкорлигида “Миллий, минтақавий ва глобал миқёсда халқ дипломатияси орқали барқарор ривожланишни таъминлаш” мавзусида халқаро конференция ўтказилди. Анжуман халқ дипломатияси ва фуқаролик жамияти институтларининг халқаро ҳамкорликни равнақ топтириш, шунингдек, …

Батафсил

Ҳуқуқий соғлом муҳит сари қадам

Каттақўрғон гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмда “Коррупция ва ҳуқуқбузарликларни бартараф этишда ҳуқуқий маданият ҳамда ҳарбий хизматда диний масалаларнинг ўрни” мавзусида маърифий давра суҳбати ташкил этилди. Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш масалаларига бағишланган мулоқотда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимлари Т.Эвадуллаев, А.Мамадалиев мавзу юзасидан маъруза қилди. Мутахассислар томонидан келтирилган назарий асослар ва амалий …

Батафсил

Ёшлар қалбига йўл

Каттақўрғон педагогика институтида талаба ёшлар иштирокида «Раҳбар ва болалар» учрашуви ташкил этилди. Унда Каттақўрғон шаҳри ҳокими Гавҳар Алимова ёшлар билан мулоқот қилиб, улар учун яратилаётган имкониятлар, ўсиб келаётган авлод вакилларининг турли соҳаларда эришаётган натижалари, келгусида амалга оширилиши режалаштирилган ишлар ҳақида атрофлича маълумот берди. Учрашувда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий …

Батафсил

Илм – жаҳолатдан ягона нажот

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Жиззах давлат политехника институтида “Жаҳолатга қарши – маърифат” ғояси асосида “Илмдан бошқа нажот йўқ ва бўлмагай” мавзусида маънавий-маърифий учрашув ташкил этилди. Тадбирда жаҳолат ва вайронкор ғояларга қарши курашишда илмнинг ўрни, инсонни тўғри йўлга бошловчи маърифатнинг ҳал қилувчи роли ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди. Марказ илмий ходимлари …

Батафсил

Ахборот сиёсати бўйича назарий ва амалий машғулотлар

Ўтган ҳафтада ЮНЕСКО ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази томонидан “Мулоқот орқали ҳисоботдорликни шакллантириш” лойиҳаси доирасида вазирлик ва идоралар матбуот котиблари учун тренинглар серияси ўтказилди. Мазмунли муҳокамалар ва амалий машғулотлар асосида ўтган ўқувларда Марказ матбуот хизмати раҳбари Шерзод Маматов ҳам фаол иштирок этди. …

Батафсил

Маърифатли авлод – жамият барқарорлиги ва фаровонлигининг кафолати

Жиззах давлат педагогика университетида “Жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш – давр талаби” мавзусида маърифий давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирнинг асосий мақсади ёшларда мафкуравий барқарорликни мустаҳкамлаш, диний ва дунёвий билимларни тўғри талқин этиш кўникмаларини шакллантириш, шунингдек, бузғунчи ғоялар таъсирига қарши огоҳлик ва ижтимоий масъулиятни оширишдан иборат бўлди. Учрашувда Имом Бухорий халқаро …

Батафсил

Бағрикенглик ва маърифат қадри: Марказда муносиб эътироф

16 ноябрь – Халқаро диний бағрикенглик куни муносабати билан Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Вилоятдаги қатор муассасаларнинг диний-маърифий соҳада самарали меҳнат қилиб, жамиятда бағрикенглик, ўзаро ҳурмат ва мафкуравий барқарорлик тамойилларини мустаҳкамлашга ҳисса қўшаётган вакиллари “Диний бағрикенглик” кўкрак нишони билан тақдирланди. Мукофотларни Самарқанд вилояти ҳокимининг жамоат …

Батафсил

Самарқанд – илм, маърифат ва маънавий мероснинг узилмас силсиласи

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида 19 ноябрь куни Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ этиш маркази (IRCICA) билан ҳамкорликда “Марказий Осиё – Ислом маданияти ва санъати ўчоғи” илмий лойиҳаси доирасида навбатдаги онлайн семинар ўтказилди. Унда Қозоғистондаги Нур-Муборак Миср Ислом маданияти университети Исломшунослик кафедраси катта ўқитувчиси Бижан Илесбеков “Аҳмад ибн Мансур …

Батафсил