Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР (page 35)

ФОТО ЛАВҲАЛАР

Ҳадис илми мактабида янги 2022-2023 ўқув йили бошланди

Айтиш жоизки, сўнгги йилларда юртимизда Мустақиллик байрами тантаналарини муайян бир ғоя, эзгу ҳаракат остида нишонлаш анъанаси халқимиз ҳаётининг маънавий юксалишида ўзига хос замин бўлиб хизмат қилмоқда. Албатта, бундайин эзгу ғоялар мамлакат аҳолисининг истиқлол йилларидаги ҳаёти, турмуш тарзи, эришган ютуқлари ва эришажак мақсадларини сарҳисоб қилишга ундайди. Ҳадис илми мактабида бугун 5 …

Batafsil

“ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА ЭЛ АЗИЗ, ИНСОН АЗИЗ!”

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида мамлакатимиз Мустақиллигининг 31 йиллигига бағишлаб “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Марказ раҳбарияти ва илмий ходимлари иштирок этган ушбу анжуманда директор ўринбосари Отабек Муҳаммадиев йиғилганларни қутлуғ айём билан қизғин табриклаб, бу йилги Мустақиллик байрами учун “Янги Ўзбекистонда эл азиз, …

Batafsil

ХАЛҚАРО СТИПЕНДИЯ СОВРИНДОРИ ИЛМИЙ ИШИ ТАҚДИМОТИНИ ЎТКАЗДИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг Имом Бухорий номидаги халқаро стипендияси совриндори Нурул Ҳафизаҳ Муҳаммад Нур Марказда олиб бораётган илмий тадқиқотларининг дастлабки натижалари тақдимотини ўтказди. Тақдимот аввалида Малайзия ислом цивилизацияси институти доценти Марказда яратилган шароит ҳамда илмий изланишлар давомида раҳбарият ва илмий ходимлар томонидан кўрсатилаётган амалий ёрдам учун миннатдорчилик изҳор қилиб, …

Batafsil

МАРКАЗ РАСМИЙ ҲАМКОРЛАРИ СОНИ ЯНА БИТТАГА ОРТДИ

Бугун Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Марказ ҳамда Туркиядаги етакчи университетларнинг ТОП-20 талик рўйхатидан ўрин олган Памуккале университети ўртасида ўзаро ҳамкорликка оид англашув меморандумини имзолаш маросими бўлиб ўтди. Унда Памуккале университети ректори, доктор Аҳмад Қутлихон раҳбарлигидаги делегация аъзолари, Мармара ва Памуккале университетлари доценти, “Самарқанд тарихи” китоби муаллифи, доктор Осман Айдинли, …

Batafsil

ТАДҚИҚОТЧИЛАРИМИЗ ТУРКИЯДАГИ МАЛАКА ОШИРИШ ДАСТУРИНИ ЯКУНЛАШДИ

Анқарадаги Ислом тафаккури институтида Имом Бухорий, Имом Мотуридий ва Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари тадқиқотчилари учун жорий этилган малака ошириш курслари ниҳоясига етди. Ушбу курслар доирасида ташкил қилинган ўқув жараёнларида илмий ходимлар фиқҳ, ақида, ҳадис, тасаввуф, илоҳиёт каби соҳаларда етакчи бўлган олимлар маърузаларини тинглашди. Айниқса Дин ишлари олий кенгаши раҳбари, …

Batafsil

МАРКАЗНИНГ НАВБАТДАГИ МАТБУОТ АНЖУМАНИ ЖОНЛИ ЭФИРГА УЗАТИЛДИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикасининг “Имом Бухорий” орденини таъсис этиш тўғрисида”ги Қонунига шарҳ ҳамда “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” Давлат дастури ижросига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. Марказ, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ва Миллий матбуот маркази ҳамкорлигида ташкил этилган анжуманда Марказ раҳбарияти …

Batafsil

ВАЗИРЛИК МАРКАЗ ТАДҚИҚОТЧИСИНИ ЭЪТИРОФ ЭТДИ

Буюк Британиядаги Оксфорд ислом тадқиқотлари маркази тадқиқотчиси, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази бўлим бошлиғи Барот Амонов Ўзбекистон Республикаси Инновацияни  ривожлантириш вазирлигида “Ёш олимларнинг илмий салоҳиятини ривожлантиришда илмий стажировкаларнинг ўрни ва аҳамияти” мавзусида ўтказилган давра суҳбатида иштирок этиб нутқ сўзлади. Ёш олим нутқида жорий йилнинг дастлабки беш ойи давомида Оксфорд ислом …

Batafsil

ЯПОНИЯЛИК ШАРҚШУНОС ОЛИМЛАР – МАРКАЗ МЕҲМОНИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Токио университети доценти, Осиё тадқиқот кутубхонасининг тадқиқотларни ривожлантириш бўлими илмий ходими доктор Йайаи Каваҳара, Дошиша университети қошидаги Теология мактаби профессори Морийама Теруаки ва япониялик бир гуруҳ мутахассислар ташриф буюрди. Меҳмонларни Марказ директори, тарих фанлари доктори Шовосил Зиёдов қарши олиб, музей, кутубхона ҳамда илмий фаолият жараёнлари …

Batafsil

МАЛАКА ОШИРИШ ДАСТУРИ ДОИРАСИДАГИ ҚИЗИҚАРЛИ ТАШРИФЛАР

Имом Бухорий, Имом Мотуридий ва Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказларининг Туркия Республикасида малака ошираётган илмий ходимлари ўқув дастуридаги дарслардан ташқари вақтда мамлакатнинг нуфузли олий таълим муассасалари ҳамда йирик маърифат масканларида ҳам тажриба орттиришмоқда. Жумладан, тадқиқотчилар Анқара Йилдирим Боязид университетининг Ислом билимлари ва илоҳиёт факултетида бўлишиб, олийгоҳнинг бой кутубхонаси, қўлёзмалар, реставрация, …

Batafsil

ТУРКИЯДАГИ МАШҒУЛОТЛАРДА БИЛИМЛАР МУСТАҲКАМЛАНМОҚДА

Туркия Республикасидаги Ислом тафаккури институтида малака ошираётган ўзбекистонлик тадқиқотчилар учун ўтган ҳафта қизғин машғулотларга бой бўлди. Имом Бухорий, Имом Мотуридий ва Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари илмий ходимлари учун ҳар куни эрталаб асосий машғулотлар аввалида устоз Юсуф ал Қурайший араб тили амалиёти бўйича маҳорат дарсини ўтаб келмоқда. Кунлик машғулотлар давомида …

Batafsil