Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / МАНФААТЛИ СУҲБАТ БЎЛДИ

МАНФААТЛИ СУҲБАТ БЎЛДИ

Айни кунларда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг Германияда амалиёт ўтаётган илмий ходими Барот Амонов Гамбург университети ҳузуридаги қўлёзма маданиятини ўрганиш маркази директори, профессор Конрад Хиршлер билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида марказлар ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш истиқболлари муҳокама қилинди. Икки илмий муассаса эксперт ва ходимлари иштирокида қўшма илмий ва технологик тадқиқотлар олиб бориш, қўлёзмалар соҳаси бўйича ҳамкорликда илмий конференциялар ва семинарлар, давра суҳбатлари, лектор маърузалар, шунингдек, илмий ходимлар учун ўқув курслари ва маҳорат дарсларини ташкил этиш, тажриба ва маълумотлар алмашинувини йўлга қўйиш имкониятлари ўрганилди.

Мулоқот якунида Қўлёзма маданиятини ўрганиш маркази ва Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ходимлари билан бирга “Саҳиҳул Бухорий” асари ва унинг шарҳлари ҳамда бошқа қўлёзма асарлардаги мавжуд муҳрлар каталогини яратишга келишиб олинди.

Имом Бухорий халқаро илмийтадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Имом Бухорий ва мусулмон оламининг илмий мероси

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ҳамда Индонезиянинг Шариф Ҳидоятуллоҳ давлат ислом университети ва Қуръон илмлари …