Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / МАРКАЗ КИТОБЛАРИ ОЛМОНИЯДА ТАҚДИМ ЭТИЛДИ

МАРКАЗ КИТОБЛАРИ ОЛМОНИЯДА ТАҚДИМ ЭТИЛДИ

Германиядаги Осиё-Африка тадқиқотлари институти ҳамда Қўлёзма маданиятини ўрганиш маркази илмий тадқиқотчилари ва талабалари учун Марказ томонидан нашр этилган китоблар тақдимоти ўтказилди.

Тақдимот чоғида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходими, айни пайтда Германияда амалиёт ўтаётган Барот Амонов Марказ фаолияти, илмий ходимлар томонидан амалга оширилаётган изланишлар, таржима қилинаётган китобларнинг аҳамияти ҳақида сўз юритди. Юртимизда илм-фанга қаратилаётган юксак эътибор, илмий марказлар томонидан амалга оширилаётган тадқиқотлар тўғрисида маълумот берилди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Илм – жаҳолатдан ягона нажот

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Жиззах давлат политехника институтида “Жаҳолатга қарши – маърифат” ғояси …